26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Бозорлар ва автобуслар фаолияти ўзгарди

Шимкент шаҳрида бозорлар ва автобуслар фаолияти ўзгарди, деб хабар берди Шимкент шаҳрининг бош давлат санитар шифокори Абдиманап Тўлебаев.

Шаҳарда бош шифокорнинг янги қарори кучга кирди. Бу ўз навбатида шаҳардаги бозорлар ва жамоат транспорти фаолиятида ўзгариш ясади.

Озиқ-овқат бозорлари душанбадан жумага қадар соат 06.00дан 18.00гача ишлайди. Озиқ-овқат маҳсулотлари сотмайдиган бозорлар эса, яъни чорва моллари, автомобиль, кийим-кечак, ихтисослашган бозорлар эрталаб соат 06.00дан соат 13.00гача ишлашда давом этади. Дам олиш кунлари барча бозорлар фаолияти тўхтайди.

Жамоат транспортининг қатнов жадвали ҳам ўзгарди. Жумладан, душанбадан жумага қадар барча автобуслар соат 07.00дан 20.00гача узлуксиз қатнайди. Лекин бир шарти, автобус салонларида йўловчилар сони 50 фоиздан ортмаслиги керак. Дам олиш кунлари транспорт қатнови ҳам тўхтайди. Автобусларда ниқоб тақиш тартиби сақланади.

Янги қарорда шимкентликлар Қурбон ҳайитини қандай нишонлашлари кераклиги ҳақида ҳам айтилган. Шаҳарда одамларнинг тўпланиб туришлари, ташкилотларга, масжидларга бориши тақиқланади. Машиналарда чорва молларини олиб келиб сотиш ҳоллари, кўпчилик билан мол сўйишга рухсат берилмайди.

 Бозорларда ва мол сўйиш пунктларида қурбонлик чалишга рухсат йўқ. Фақат онлайн тартибида қурбонлик қилиш йўлга қўйилди.

Шаҳарга ташқаридан чорва молларини олиб кирмаслик учун 31 июлдан 2 августгача Шимкентга киравериш йўлларга блок-постлар ўрнатилади. 

Шимкент шаҳар ҳокимининг матбуот хизмати, 2020-07-30, 04:39 142
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.