26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Ярим йиллик якунига кўра раҳбарларнинг лавозимига муносиблиги масаласи кўрилади

Минтақа раҳбари Жансейит Туймебаев раислигида вилоят ҳокимлигининг навбатдаги селектор йиғилиши ўтди. Унда 2017 йил 1 июнгача вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш натижалари, бюджетнинг ижроси ҳамда “Нурли йўл” дастури бажарилишининг бориши муҳокама қилинди. 

Йиғилишдаги дастлабки масала – 2017 йил 1 июнгача минтақанинг ижтимоий-иқтисодий ривожи якунлари хусусида вилоят иқтисодиёт ва бюджетни режалаштириш бошқармаси бошлиғи Арман Сабитов маъруза қилиб, соҳада бажарилган ишлар ҳақида ҳисобот берди. Унинг айтишича, йилнинг дастлабки 5 ойи давомида саноат ишлаб чиқариш ҳажми 307,1 млрд тенгени ташкил этган, яъни ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 0,8 фоизга пасайган. Бу вилоятда уран ишлаб чиқаришнинг 4,4 фоиз камайиши туфайли содир бўлган. Қишлоқ хўжалигида жами 112,8 млрд. тенгелик маҳсулот олинган, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,2 фоизга ортган. Шу билан бирга тегишли даврда вилоятимизга 137,5 млрд. тенге сармоя жалб этилган, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 46,4 фоиз кўпдир. 

Шимкентда нефтни қайта ишлаш заводини янгилаш ишлари, Байдибекда питомник барпо этиш ва Тулкибош тумани Састўбе цемент заводи цехларини кенгайтириш эвазига сармоя миқдори кўпайган бўлса, Арис (28,7 фоиз), Кентов (54,7 фоиз), Қазиғурт (71,8 фоиз), Мақтаарал (56,7 фоиз), Ўтрор (59,2 фоиз), Сариоғоч (80,3 фоиз), Тўлебий (96,5 фоиз) ва Чордарада (36,6 фоиз) бу кўрсаткич анча пасайган.

Йиғилишда кўрилган иккинчи масала – 2017 йил 1 июнгача вилоят бюджетининг ижроси. Маълумотга кўра, маҳаллий бюджетга тушадиган солиқлар ва бошқа тушумлар режаси 110,6 фоизга (ўтган йилнинг шу давридагидан 4,6 млрд. тенге ортиқ) бажарилди. Бу ўтган йилга нисбатан 3 млрд. тенге ортиқ демак. Шу билан бирга, туман ва шаҳарларда 5,4 млрд. тенге ўзлаштирилмай қолган. Ўрнида харжланмаётган 3 млрд. тенге маблағ вилоят соғликни сақлаш, қишлоқ хўжалиги, қурилиш ва тадбиркорлик, индустриявий-инновациявий тараққиёти бошқармаларига тегишли экан.

Минтақа раҳбари ҳар бир масъул мутасаддидан саволига жавоб олиб, ўзлаштирилмаган маблағнинг асосий қисми давлат хариди жараёнининг дуруст ўтмаганига боғлиқлигини эслатди. Шунга мувофиқ, Ж. Қансейитули барча дастур маъмурларига, туман, шаҳар ҳокимларига ҳамда вилоят ҳокими ўринбосарлари раҳбарлик қиладиган соҳалар бўйича режаланган маблағнинг тўлиқ ўзлаштирилишини назоратга олишни, шунингдек, бюджет маблағини сифатли ва белгиланган муддатда ўзлаштириш бўйича аниқ чоралар кўришни топширди. Шунингдек, етакчилик қиладиган соҳалар бўйича қурилаётган иншоотлар сифатига жиддий эътибор қаратишни юклади.

Мажлисдаги учинчи масала – “Нурли йўл” дастурининг бажарилиши эди. Маълумотларга кўра, қатор туман, шаҳарлардаги таълим масканларининг қурилиши муддатидан кечиккан ёки сифати талаб даражасида бўлмаса-да, қабул қилиб олинган. Шу масалага эътибор қаратган Ж. Туймебаев Қазиғурт ва Сайрам туманларида рўй берган воқеаларни мисол қилиб келтирди. Масалан, Қазиғуртда иккита 300 ўринли мактабнинг қурилиши кечикса, Сайрамдаги таълим масканларида қурилиш меъёрлари бузилган.

– Сизлар иш битгач, камчиликларни аниқлаяпсиз. Нуқсонларни вақтида айтиб, унга йўл қўяётган қурилиш компанияларидан воз кечиш зарур. Агар шу тарзда иш юритса, қурилиш иншоотлари уларга берилмайди. Экспертлар, туман раҳбарлари, қурилиш бўлимидагилар камчиликларни вақтида аниқлаб, қурилиш сифатини назорат қилишлари керак. Ижтимоий иншоотларнинг қурилиши қанчадан-қанча оилаларга, болаларга қувонч бахш этади. Масъулиятсиз компанияларнинг иши туфайли эса, халқ азият чекади, – деди вилоят ҳокими.

Йиғин сўнггида мажлис раиси айтилган камчиликлар ва танқиддан тегишли хулоса чиқариб, натижали иш юритишни топширди.

 

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати., 2017-06-27, 19:32
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.