26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Уч йилдан буён ёпиқ турган Яссавий мақбараси гумбазини реконструкция қилиш ишлари якунланди

Гумбазнинг тарихий қиёфаси деярли сақлаб қолинди, фақат шамоллатиш қатламлари тартибга келтирилди.  Ҳозир гумбаз этагида  саккиз қиррали кесишма билан туташган  жойда гидроизоляция  ишлари ниҳоясига етмоқда. 

Гумбазни қайта тиклаш ишлари вилоят ҳокими Ў. Шўкеевнинг шахсий назоратида бўлиб,    ҚР Маданият ва спорт вазирлиги билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда. 

“Ҳазрат Султон”  давлат тарихий-маданий қўриқхона музейи ҳудудидаги тарихий қадамжоларнинг  реконструкцияси, ўрта асрлардаги Култепа қалъаси, Хон ўрдаси ва масжиди  жойлашган  марказий йўл бўйида эса археологик қазилма ишлари авжида.

Бундан ташқари, Хожа Аҳмад  Яссавий мақбараси олдида саёҳатчилар  дам оладиган  боғ, яъни селфи-ҳудуд барпо этилади. Тарихий обиданинг “Тожли дарвоза”си атрофида қазилма ишлари юритилиб, топилган асори атиқалар саёҳатчиларнинг кўзини қувонтиришига умид бор.

Шунингдек, Б. Саттарханов  хиёбони ҳудудида этноовул барпо этилмоқда. 

Шуни таъкидлаш лозимки, Хожа Аҳмад Яссавий  мақбарасида бажарилган ишларнинг ҳаммаси ЮНЕСКО билан келишилган ҳолда амалга оширилмоқда. 

Мақбаранинг реконструкция ишларини ҚР Маданият ва спорт вазирлиги Маданият ва санъат ишлари департаментининг директори Кумис Сейитова ҳам келиб, кўздан кечириб кетди. 

Вилоят минтақавий коммуникациялар хизмати, 2020-07-30, 05:10 143
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.