26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Журналистика мактабининг тамал тошини қўйган...

Яхшининг жойи жаннатдур,

Они ёд олмоқ ғаниматдир.

“Жанубий Қозоғистон” газетаси ҳақида гап юритсак, дастлаб, муҳтарам устоз, ёзувчи, журналист Собиржон Тўхтамиш ўғли Юсуфалиев кўз олдимизга келади. 

Дарҳақиқат, Собиржон ака жуда самимий, оқкўнгил, маърифатпарвар, илмли, сабр-қаноатли инсон эди. Унинг маънавиятимиз тараққиётига қўшган ҳиссаси беқиёс.

С. Юсуфалиев 1940 йилда Самарқанд вилояти, Нарпай туманининг Зирабулоғида дунёга келди. У жуда зийрак, билимга чанқоқ инсон эди. 1972 йилда Тошкент Давлат университетини, 1982 йилда Алмати олий партия мактабининг журналистика факультетларини тамомлаган. XIII чақириқ Қозоғистон Олий Кенгашининг депутати бўлиб сайланган.

Мен у кишини ўқувчилик давримдан билардим. Ўзбек тили ва адабиёти ўқитувчимиз, раҳматли Абдулҳамид Холтоев менинг шеъриятга бўлган ҳавасимни сезиб, қўллаб-қувватлаб, ижод майдонига киришимда йўл кўрсатдилар. Мен мактаб партасидаёқ Собиржон аканинг мақолалари, ҳажвия ва фельетонларини ўқиб, маънавий озиқ олардим. Мактабда ўтган тадбирлар, табиат манзаралари ҳақида мақола ёзсам, Собиржон аканинг уйига бориб, у билан маслаҳатлашиб турардим.

Тақдир тақозоси билан Собиржон ака билан қуда бўлдик. Катта қизи Ҳадяхон билан укам Собиржон оила қуришди.

Умр – оқар дарё, дейдилар. Раҳматли Собиржон ака Марҳамат ая билан икки ўғил ва уч қизни тарбиялаб, вояга етказишди, набиралар суйиш бахтига муяссар бўлишди.

... Мана, 10 йилдирки, ижодкор-ёзувчи Собиржон ака орамизда йўқ. Бироқ, унинг ортида эзгу ишлари, жавонлардаги китоблари, журналистика соҳасида фаолият юритаётган шогирдлари қолди... 

 

 

Замира ШЕРМАТОВА, “Шуъла” ижодий уюшмаси аъзоси., 2017-06-28, 18:09 170
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.