26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Янги уйлар қад кўтармоқда

Туркистон шаҳрида йил охиригача 42та кўп қаватли уй фойдаланишга берилади

7 қаватли 24та уй сентябрь-октябрь ойларида эгаларига топширилади. Маъмурий-тадбиркорлик марказида бунёд этилаётган уйларнинг қурилиши муддатида ва сифатли бўлиши учун кундалик мониторинг ишлари юритилмоқда. 1,2 ва 3 хоналардан иборат 1452та квартиранинг қурилишида 634 нафар ишчи, 33 техника иштирок этмоқда. Ҳозир қурилиш майдончасида девор кўтариш, электр ва сантехника, ички пардозлаш ишлари бажарилмоқда. 

Замонавий қиёфадаги уйларда барча шароитлар муҳайё қилинади. Бу уйларда иситиш тизими автоном бўлади. Яъни, ҳар бир уй эгаси иситиш тизимини ўзи ўчириб, ўзи қўша олади. Таъкидлаш жоизки, қад ростлаётган 1452та квартиранинг 450таси кам таъминланган ва кўп болали оилаларга, 1002таси эса насияга, яъни банкда навбатда турган омонатчиларга берилади.

Қолган 18та – 12 қаватли 10­­та ва 5 қаватли 8та уй йил охиригача хусусий сармоядор томонидан қурилиб, фойдаланишга берилади.

Бундан ташқари, маъмурий-тадбиркорлик марказида 12 қаватли 45та уй қурилмоқда. 2021 йили ниҳоясига етадиган уйлар қурилишида 13та пудратчи (ишчилар сони – 280, техника сони – 35) томонидан қурилиш-монтаж ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, 2021 йилда тугалланадиган 7 қаватли 15та ва 9 қаватли 5та уйнинг қурилиши ҳам давом эттирилмоқда.

Вилоят минтақавий коммуникациялар хизмати, 2020-08-04, 04:45 384
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.