26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Президент соғликни сақлаш борасида аниқ топшириқлар берди

Қозоғистон Президенти Қасим-Жўмарт Тўқаев мамлакатда эпидемиологик аҳволнинг яхшиланмагани, мураккаб давр бошдан кечирилаётганини маълум қилди. Бу ҳақда Ақўрдага таяниб, Egemen.kz ахборот берди.

– Жаҳон соғликни сақлаш ташкилоти ҳам, халқаро таҳлилчилар ҳам Қозоғистоннинг ҳаракатларига ижобий баҳо берди. Аммо қатор минтақаларда вирус таралиш хавфи ҳали ҳам сусаймаётир. Биз улардаги аниқ санитария ҳолатига қараб ҳаракат қиламиз. Бош вазифа – фуқароларимизнинг соғлигини сақлаб, ҳаётини муҳофаза қилиш. Ижтимоий ва иқтисодий барқарорликни таъминлаб, халқнинг даромадини сақлаб қолиш учун ҳам махсус чоралар кўрилаётир. Яна такрор айтаман: ҳозиргидай мураккаб даврда ҳар бир фуқаро бизнинг эътиборимизда бўлади. Давлат ҳеч кимни қийин аҳволда қолдирмайди, – деди Қасим-Жўмарт Кемелули. 

Бутун дунёда авжига чиққан пандемия Қозоғистонни ҳам четлаб ўтмаганини таъкидлаган Давлат раҳбари эпидемия юзлаб ишчилар ва нафақадорларни, кекса ва ёшларни, таниқли ва оддий одамларни орамиздан олиб кетаётганини айтди. 

– Таниқли курашчи, жамоат арбоби Ж. Ушкемпировнинг вафоти ҳақидаги хабар мени чуқур қайғуга солди. Касалликдан вафот этганлар сони кундан кунга ошиб бормоқда. Коронавирус ва пневмония туфайли вафот этганлар сони ҳали ҳам юқорилигича қолмоқда, – деди Президент. 

У, шунингдек, Соғликни сақлаш вазирлиги ва барча тиббиёт муассасаларининг асосий вазифаси ўлим кўрсатгичини энг қуйи даражага тушириш эканлигини таъкидлади. 

– Ҳукумат фуқароларнинг карантин тартибига риоя қилиш чораларини кучайтириши шарт. Бусиз пандемияга қарши курашда ғалаба қозониб бўлмайди, – деди Қасим-Жўмарт Тўқаев.

2020-08-04, 04:48 342
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.