26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Вилоятдаги қурилишларда 9000 ишчи меҳнат қилмоқда

Мақтаарал туманида фавқулодда вазият оқибатларини бартараф этиш ишлари тўхтовсиз юритилмоқда. Янги кичик туманда 115та уй қурилиши тўлиқ ниҳоясига етди. Умуман, 386та уйга пойдевор қўйилиб, деворлари кўтарилди. Уларнинг аксариятининг томи ёпиилиб, пардозлаш ишлари бошланди. Шу ва бошқа асосий масалалар вилоят ҳокими 

Ў. Шўкеев раислигида ўтган ҳафталик тезкор мажлисда муҳокама қилинди. Мақтаарал туманидаги бунёдкорлик ишлари тўғрисида вилоят қурилиш бошқармаси раҳбари Тўқтар Усипалиев маъруза қилди.

– Туркистон вилояти бўйича қурилишларга жами 9000дан зиёд, Туркистон шаҳридаги бунёдкорлик ишларига эса 4000дан зиёд ишчи сафарбар қилинган. Барча қурилиш иншоотларида карантин қоидаларига қатъий амал қилинмоқда. Туркистон шаҳридаги ҳеч бир  қурилиш иншооти тўхтаб қолгани йўқ, – деди бошқарма раҳбари.

Мақтааралдаги қурилишларда 29та пудратчи компания, 1400 ишчи ва 87та махсус техника қурилиш-монтаж ишларига сафарбар этилган. Мирзакентдаги янги кичик туманда 1200 ўринли мактаб, 280 ўринли болалар боғчаси, шифокорлик амбулатория, полиция участка бўлими қурилмоқда. 

Шунингдек, Фирдавсий қишлоғида шифокорлик амбулатория ва полиция бекати, Ўргебас қишлоғида эса фельдшерлик-акушерлик пункти ҳамда полиция бекати қурилмоқда.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2020-08-04, 04:53 293
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.