26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Туркистонда халқ лойиҳаси бўйича хиёбон барпо этилмоқда

Истиқлолнинг ҳар бир йили улуғ бунёдкорлик ишлари, мамлакатимизнинг ҳар томонлама юксалиш довонлари билан мустақил Ватанимиз тарихига зарҳал ҳарфлар билан битилмоқда. Кундан кунга чирой очиб бораётган Туркистон ҳам тарихий жозибасини сақлаган ҳолда янгиланиб, узоқни ўйлаб тузилган режа асосида изчил ривожланиб, замонавий шаҳарга айланмоқда. Муҳташам иншоотлар, турар жойлар, ижтимоий иншоотлар, йўл ва кўприклар, сўлим боғ ва хиёбонлар барпо этилмоқда.

Ўтган йилнинг биринчи ярмида вилоят ҳокими Ўмирзақ Шўкеев Туркистоннинг марказий кўчаларида яқин келажакда 10та боғ ва хиёбон барпо этилишини маълум қилган эди. Улуғ ниятлар амалга ошиб, Ал-Форобий кўчасида хиёбон қурилиши бошланди. Бу ерда 7200 кв.м яшил майдонга дарахт ва гуллар ўтқазилади.

Шунингдек, ўйингоҳлар, тунги чироқлар ўрнатилади. Айни пайтда ҳудудда ободонлаштириш билан бир қаторда кўкаламзорлаштириш ишлари ҳам олиб борилмоқда.

Хиёбон лойиҳасини ишлашда маҳаллий аҳоли ҳам иштирок этган. Фуқароларимиз ўзлари ҳордиқ минтақаларининг қулай бўлишига ҳисса қўшиб, “Халқ лойиҳаси”ни яратмоқда. 

Яқин келажакда Н. Тўреқулов, Сирғақ ботир, Тауке хан, С. Сейфулин кўчаларида ҳам учрашувлар ўтказилиб, лойиҳа асосидаги қурилишлар бошланади.

2020-08-08, 04:36 332
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.