26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Вилоят ҳокими 20 журналистга ТУРКИЯГА ЙЎЛЛАНМА БЕРДИ

28 июнь – Қозоғистон Республикаси Алоқа ва ахборот ходимлари куни муносабати билан Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокими Ж. Туймебаев шаҳардаги қатор етакчи оммавий ахборот воситаларининг фаолияти билан танишди. 

Энг аввало минтақа раҳбари “ERNUR” корпорациясининг босмахонасида бўлиб, унинг ишини кўздан кечирди. Ушбу муассаса нашриёт ишлари билан бир қаторда матбаа маҳсулотларини сотиш ва тарқатиш, турли йўналишдаги газета-журналлар чиқариш билан шуғулланади. 

Босмахонада бугунги кунда 80та газета-журнал босилади. Улар орасида “Егемен Қазақстан”, “Казахстанская правда”, “Время” сингари республика даражасидаги нашрларнинг Жануб ҳудудига таратиладиган ҳамда республика миқёсида тараладиган маҳаллий нашрлар ҳам чоп этилади. Яъни, босмахонада бир ой ичида тўрт миллион нусхага яқин газета нашр қилинади. 450дан зиёд киши иш билан таъминланган корхонада юқори технологияли дастгоҳлар ўрнатилган. Босмахонани оралаб чиққан ҳоким медиабозорда рақобатга бардошли иш юритиш замон талаби эканини айтиб, матбаачилар ишига омад тилади.

 Шундан кейин ҳоким минтақадаги “Онтустiк Қазақстан”, “Южный Казахстан”, “Жанубий Қозоғистон” газеталари таҳририятларининг фаолияти билан танишиб, журналистлар билан мулоқотда бўлди. 

Ижодий жамоа билан учрашув чоғида минтақа раҳбари газета – мамлакатимизнинг кўзгуси эканини таъкидлаб, Элбоши сиёсати ҳамда “Келажакка йўлланма: маънавий янгиланиш” дастурий мақоласининг вилоятда кенг кўламда тарғибот қилинишига қўшган ҳиссаси учун барчага миннатдорчилик билдирди.

– Элбошимиз Нурсултан Назарбаев ўзининг юқорида таъкидланган мақоласида журналистлар мустақилликнинг дастлабки кунлардан бери қўзғаб келаётган давлатимиз келажаги учун ўта муҳим мавзуларга алоҳида аҳамият қаратганини ўзингиз кўрдингиз. Маънавий янгиланиш, миллий янгиланиш сингари кенг қамровли тадбирларни адо этишда сизларнинг меҳнатларингиз ва ёрдамингиз сув ва ҳаводай зарур. Оммавий ахборот воситалари замонавий ривожланиш талабларига мутаносиб равишда такомиллашуви керак. Бунинг учун йирик медиахолдингга бирлашиб, ахборий беллашувда янги намунада ишлашга кўчганимиз маъқул бўлар эди, – деди вилоят ҳокими. 

Минтақа зиёлиларининг ўсиб, юксалишига муайян улуш қўшиб келаётган жамоаларни қўллаб-қувватлаш зарурлигини айтган минтақа раҳбари, учта давлат газетаси иморатини тўкис таъмирдан ўтказиш ҳақида топшириқ беришини маълум қилди. Шу билан бирга медиа соҳадаги энг янги технологияларни жорий этиб, ўқувчи талабига қараб ишлашни ҳамда интернет журналистикасини йўлга қўйишни таъкидлади. 

Уччала газета жамоасининг фаолияти билан яхши таниш эканини тилга олган ҳоким гап орасида ўтган йили 25 йиллигини нишонлаган “Жанубий Қозоғистон” газетаси юбилейига табрик йўллаганини бугунгидек эслашини мамнуният билан қайд қилди. 

Вилоят ҳокими, шунингдек, “Отырар” телеканалида, “Рабат” ва “Онтустiк Рабат” газеталари таҳририятида бўлиб, янгиликнинг жарчиси бўлиб юрган телеканал ва таҳририят жамоасига миннатдорчилигини етказди. 

 

***

Шу куни минтақа раҳбари Алоқа ва ахборот ходимлари кунига бағишланган байрам тадбирида қатнашиб, ахборот соҳаси ходимларини касбий байрамлари билан қутлади. 

Тадбир давомида Ж. Туймебаев Жанубнинг ижтимоий-сиёсий, иқтисодий-маданий ҳаётидаги ютуқларини тарғиб қилишга ҳамда вилоят аҳлининг бирлигини мустаҳкамлашга қўшган улуши учун бир гуруҳ журналистларни мукофотлаб, тажриба алмашиш мақсадида Туркияга бориб-келиш учун минтақадаги нуфузли нашрларнинг бош муҳаррирлари ва махсус мухбирларига, жами 20 кишига йўлланма берди. Қувонарлиси, улар орасида бош муҳарриримиз Алишер Сотволдиев ҳам бор. 

Айтганча, Жанубий Қозоғистон вилоятида айни пайтда фаолият юритаётган оммавий ахборот воситалари сони 258тани ташкил этади. 

– Журналистика – қизиқарли, сермашаққат ҳамда жавобгарликни талаб қиладиган касб. Сизлар Элбошимиз бунёдкор ғояларининг атрофида жамиятни жипслаштиришга, миллат тараққиётига зўр ҳисса қўшиб келмоқдасизлар. Демак, жамоат фикрини шакллантиришнинг мустаҳкам темир қозиғи ҳисобланасизлар. Шу боис ҳар бир сўзни, ҳар бир воқеани ёритишда ростгўйлик ва адолат қоидаларига риоя қиласизлар, деб ўйлайман, – деди минтақа раҳбари. 

Шундан сўнг минтақа раҳбари ушбу соҳада талай йиллардан бери меҳнат қилиб, жамиятдаги муаммоли масалаларни қўзғаб юрган бир гуруҳ журналистларни “Жанубий Қозоғистон вилоятининг фахрий фуқароси” унвони, “Вилоятга кўрсатган хизмати учун” медали, вилоят ҳокимининг Фахрий ёрлиғи билан тақдирлади.

Шунингдек, номинация эгалари ҳам аниқланиб, уларга сертификатлар “Алғис хат”лар, вилоят маслаҳати, вилоят ички сиёсат бошқармаси, ҚР Марказий коммуникациялар хизмати, ҚР Журналистлар уюшмаси ЖҚВ филиалининг ёрлиқлари, “Алғис хат”лари ва қимматбаҳо совғалари топширилди. 

Алоқа ва ахборот ходимлари байрамида журналистлар учун концерт дастури намойиш этилиб, байрамона кайфият улашилди.

***

Ушбу тадбирда “Жанубий Қозоғистон” газетаси таҳририятининг ҳам муваффақиятлари тилга олиниб, бир гуруҳ ходимларимиз меҳнатларига муносиб шарафланди. Жумладан, мусаҳҳиҳа Шоҳистахон Тошпўлатова вилоят ҳокимининг “Алғис хат”и ва телевизор, Туркистон ва Кентов бўйича махсус мухбиримиз Шомирза Мадалиев эса вилоят ҳокимининг “Алғис хат”и ва уяли телефон, мухбиримиз Саодат Шарифбоева ҚР Марказий коммуникациялар хизматининг “Ташаккурнома”си ва уяли телефон билан тақдирланди. 

Хуршид Қўчқоровга эса Собиржон Юсуфалиев номидаги номинация ҳамда пул мукофоти тантанали суратда топширилди.

Ходимларимиздан Дилбар Зиёматова ва Азиза Абдупаттаевалар вилоят маслаҳатининг Ёрлиғи ҳамда эсдалик совғаларга сазовор бўлдилар.

 

 

“Жанубий Қозоғистон” мухбири, 2017-06-29, 19:43
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.