26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ассамблеянинг Қурбон ҳайитдаги туҳфаси

Қозоғистон халқи ассамблеяси (ҚХА) Қурбон ҳайити кунларида коронавирус дардига қарши курашган шифокорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида республика миқёсида “Минг бор таъзим” хайрия акциясини ташкил этиб, 78798770 тенге миқдорида гуманитар ёрдам кўрсатди.

Тадбирда ҚХА аъзолари, тадбиркорлар, меценатлар ва этномаданият бирлашмалари вакиллари, “Янгиланиш йўли” республика ёшлари ҳаракатининг вакиллари ва кўнгиллилари қатнашиб, 11461 тиббий ходим ва 7035 оилага хайр-саховат кўрсатилди.

Чунончи, вирус юққан беморлар билан бевосита ишлайдиган ходимларга, провизор марказлари ва шифокорлар ўз оиласидан ажраган ҳолда яшаётган махсус уйларга қурбонлик қилинган жониворларнинг гўшти, озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлдирилган саватлар етказиб берилди.

Стационарда ётган беморлар ва шифокорларга иссиқ овқат билан биргаликда, мева-чева, қандолат маҳсулотлари, яхна ичимликлар тарқатилди.

Пандемия сабабли оламдан ўтган шифокорларнинг оилаларига пуллик ёрдам уюштирилиб, фарзандларига совға- саломлар улашилди. Муҳтож оилаларга ҳам “ҳайитликлар” берилди. 

Пойтахтдаги “Вайнах” чечен-ингуш, “Хазар” озарбайжон, “Тан” татар-бошқирд, “Қирғизистон Астана” ва “Жайҳун” қорақалпоқ этномаданият марказлари, Қарағанди, Павлодар, Атиров, Қўстанай вилоятлари, Алмати шаҳридаги барча миллатлар вакиллари, Оналар кенгаши, Шимолий Қозоғистон вилоят “Дуслык” татар бошқирд ижтимоий маркази, Туркистон вилоятидаги ўзбек, татар, озарбайжон этномаданият бирлашмалари, Алмати вилоят Уйғур тумани ҚХА фаоллари фаоллик кўрсатишди. 

Шуни таъкидлаш жоизки, Ассамблея вакиллари пандемия бошлангандан буён тиббий ниқоблар тарқатиш, муҳтожларга озиқ- овқат маҳсулотлари бериш каби хайрли ишлардан ташқари Мақтаарал туманини сув босганда ҳам биринчилардан бўлиб ёрдамга шошилди.

ҚХАнинг матбуот хизмати, 2020-08-08, 04:41 327
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.