26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Алиакбарни Кореяда мукофотлашди

Муқаддам газетамиз саҳифасида «Улес» хайрия жамоат жамғармаси раиси Райимжон Қўчқоров йўллаган лавҳани – туркистонлик 28 ёшдаги Алиакбар Йўлдошевнинг Жанубий Корея мамлакатидаги жасорати ҳақида ҳикоя қилган эдик. Яъни, жорий йил 24 мартга ўтар кечаси Алиакбар хорижда ўзи ижарага олган уйда рўй берган ёнғиндан ваҳимага тушмай, тез фурсатда қўшниларни огоҳ этиб уларни ёнғин гирдобидан халос этишда холис хизмати билан кўзга тушди. Унинг мардлиги шарофати билан  10 киши муқаррар ўлимдан  сақлаб қолинди.  

Жанубий Корея давлати ҳукумати Алиакбар Йўлдошевнинг мардлигини муносиб баҳолаб, унга ушбу мамлакатга истаган вақтида келиб, истаганча яшаш ва меҳнат қилиш ҳуқуқини таъминловчи ҳужжат билан тақдирлашди. У 2017 йилдан буён Жанубий Кореяда норасмий тарзда яшаб, ҳалол меҳнат билан машғул эди. Ушбу давлат Соғликни сақлаш ҳамда ижтимоий таъминот вазирлиги тантанали равишда Алиакбарга ажойиб туҳфани топширишди. Биз ҳам қаҳрамонни қутлаб, Туркистон вилояти маркази Туркистон шаҳри шарафини хорижда меҳнати ва жасорати билан улуғлаётган Алиакбарга омадлар тилаймиз.  

Ш. МАДАЛИЕВ. Суратда: Алиакбарга жасорати учун муносиб мукофот, 2020-08-08, 04:59 281
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.