26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Бирлик қуввати

Эл тараққиётининг янги даврида жамиятга куч-қувват берган Элбоши Нурсултан Назарбаевнинг “Келажакка йўлланма: маънавий янгиланиш” дастурий мақоласи иқтисодий ривожланиш ҳамда конституциявий ислоҳотларни аниқлаш билан бирга миллий тафаккур сифатини оширишнинг асоси ва тамойилларини белгилаб берди.

Ҳозирги алғов-далғов замонда дунё­нинг ҳар бурчагида ҳайратланарли воқеалар авж олиб, умуминсоний қа­­дриятларнинг қадри йўқолиб, нисон­парварлик топталган паллада фуқа­роларимизнинг онггини глобал­­ла­шувнинг салбий таъсиридан сақлаш – муҳим вазифа. Шундай синов палласида Элбоши ёмонликлардан сақ­лайдиган эл ва миллат негизларини таклиф этиб, кўпчиликнинг қалбига йўл топди. 

Хавф-хатарлар даврида таназзулдан чиқиш ҳақида фикр-мулоҳазаларни тинглаган халқ гавдасини тиклаб, до­но сўзларни тинглаб, шунга оид ўй-фикрларини ОАВ ва ижтимоий тармоқ­ларда билдирмоқда.

Талай қийинчиликларни енгиб, муста­қил­ликнинг чорак асрини манглай те­­­­­­­­­­­­­­­­ри тўкиб юриб ўтган элимизнинг онг­ги ўсди, сифати ортди, ҳеч кимга ҳақини бериб қўймайдиган қудратли мамлакатга айландик. “Ақлли кишига ақл ўргатма, йўлини ўргат” деган халқ нақлини эъти­борга олган Элбоши ту­ғилган хал­қи­га яна бир бор йўлланма берди, ўз йўлимизни – маънавий янги­ланишнинг Қозоғистонча йўлини бел­гилаб берди.

Тарихдан сабоқ олмаса, ўтганга баҳо берган ҳолда ўзгармаса, онгнинг сифати ошмайди. Элбоши Мустақилликка эришган хосиятли кунлардан буён шуни таъкидлаб келади. Жумладан, “Довуллар билан олишиб, тақдир билан қоришиб”, деган биргина тезисидан номусни ҳам, шеърни ҳам, тебранишни ҳам, хулосани ҳам тушуниш мумкин. 

Маънавий янгиланиш билан йил­­нинг апрель ойини соз қилган кон­цепциявий асарида Элбоши ХХ асрдаги инқилобларга тўхталиб, оқибатларини хулосалаб бергани ҳам ҳар бир фуқарони ўйга сол­гани рост. Масалан, ижтимоий фор­­­­­­­­­­­мацияларнинг сиртдан мажбурий кири­­тилиши, турли жараёнларнинг ривожланишни тўхтатиши жамият ўй-фикрини таназзулга дучор қилди, халқ кўпайишини тўхтатди, миллий коди – тили, анъналари, маданиятидан бебаҳра қилаёзди. Ҳаёт кечириш тарзидан адаш­тирилди. Экологик офатларнинг оқибати туфайли аср­лар оша макон тутган ота юртдан бездирилди. Буларнинг ҳаммаси миллат онгига юк бўлиб тушди.

Дунёни остин-устин этиб, барчасини бир лаҳзада ўзгартира оламиз де­гувчилар ҳозир ҳам бор. Президент ўз мақоласида популизмнинг турларини ҳам айтиб берди. Ёт фикрларнинг салбий таъсиридан сақланиш учун миллатимизнинг сабр-тоқатли бўлиши кераклигини эслатди.  

Балоғатга етган одам “ўзгани эмас, ўзингни тингла” деган сўзни аввал ота-онасидан, сўнг вояга ета бошлаганда устозларидан эшитган бўлар. Уни ай­тишнинг ҳам тури кўп. Эҳтиётлаб, авайлаб, огоҳлантириб ёки қўрқитиб-чўчитиб, пўписа қилиб, хўрлаб айтиш каби. Жаҳон даражасидаги ёзувчи А. Чеховнинг ёзишича, “ҳа” ёки “йўқ” деган сўзнинг ўзини 50 хил айтиш мумкин экан. 

Жамиятга ўй солган мақо­лани ўқиган ҳар бир шахс “Элнинг эртаси учунгина эмас, ўз муддаонг ва авлодинг учун ўзингни тузат!” деган Эл­бошининг гапини ҳис қилади. Элбошимиз шу жонкуярлик сифатини халққа, ҳар бир фуқарога катта умид ортиб, масъу­лият билан етказиб турибди.

Умуман, Элбоши мақоласида тафак­курни янгилаш сиёсий ислоҳот ва иқтисодий замонавийлашувнинг кенг қамровли ва самарали иш экани таъ­кидланган. Бу ерда асос ҳам, маълумот ҳам, далил ҳам етарли. “Тилини топсанг, туя ҳам чўкади” деганларидек, айтилган фикрларнинг аҳамиятига “салга қийшая кетадиганларнинг ҳам”, майда-чуйдага ишонувчиларнинг ҳам кўзи етгандай.

Аслини олганда, тафаккурни янги­лаш, миллатнинг сифатини кўтариш деган сўз. Унинг асосий ақидалари – ўзгани эмас, ўзингни тузатиш. Одобсизликдан, кўзбўямачиликдан, қул­лик руҳиятидан қутулиш. Инсоний хосиятлар, имоний қадриятларни қадрлаш, каттани ҳур­мат қилиш ва кичикка иззатда бўлиш. Миллатига, динига қарамай, жамиятдаги ватан­дошларимизнинг маданиятини, урф-одатларини ҳурмат қилиш.

Вужудга синган яхши одатлардан мосуво бўлиш аҳволи. “Яхшидан ўр­ган, ёмондан жиркан” деган нақлни бола кундан айтиб келамиз. Амалда қандаймиз? “Лоқайдлик деган нарса бор. У Оллоҳнинг, халқнинг, давлатнинг, ибратнинг, ақлнинг, ор-номуснинг душмани. Бири бор жойда иккинчиси бўлмайди”, дейди Абай. Ўз замонида бу сўзларнинг ота-боболаримиз учун айтилгани ҳақиқат.

Тарихий тажриба ва миллий анъа­на­­га юзаки қарамаслик тўғрисида. “Ўтов­­­­да тўсинни бошқур ушлайди, эл­­ни анъана” деган мақол бежиз ай­тил­­­­­­­маган. Жамиятдаги салбий ҳо­лат­­­­­­­лар­­­га барчага бирдек қонундан бошқа нимани қарши қўйишга бўлади? Албатта, асрлар синовидан ўтган, вақт денгизида сараланган урф-одат, анъаналарни асраб, кўп масалани ҳал қилиш мумкин, бу – айни ҳақиқат.

Бешикдан қабргача урф-одат­ларини сақлаб, шуни авлодига етказган юртнинг адашмаслиги аниқ.

Бугун халқимизга ҳаводай зарур бўлган прагматизмни, миллий ўзига хосликни, рақобатбардош билимни, сергак онгни, зийрак ақлни янги за­моннинг бунёдкор анъанасига менгзар эдик.

Масалан, мақолада тилга олинган экологик турмуш тарзини олайлик. “Бўш ётган ер ёв чақиради”, деган сўз бор. Ердан самарали  фойдаланиш деганимиз уни ташлаб қўйиб, унум­дорлигини йўқотиш дегани эмас, аксинча, унинг самарасини орттириб, унумли қўлланиш. Қўлдан келганча сув билан таъминлаш, кўкартириш, қурилиш қилганда ҳар бир қаричидан самарали фойдаланиш, жонкуярлик билан қараш, илмий ютуқ­ларни қўллаш. Яхши кутиб, қадрига етган одамгина Она-Ернинг меҳрини қозониб, барака топади.

Ернинг қадрини тушириш, тоғ-тош­­­­ларни қўпориш, дарё сувларини иф­лослаш, чор-атрофни кул-ахлатга тўлдириш – одатий ҳолга айланиб қолгандек. Мухтасар қилиб айтганда, бу инсониятга, оламга чоҳ қазиш билан баробар эмасми?

Атроф-муҳитнинг тозалигини сақ­лашга келганда ота-боболаримизнинг васиятлари намуна бўлади. Чивин-пашша илакишмаслиги учун минган отини уй ёнига боғламаслиги, оловнинг кулини ерга кўмиб кетиши, тозаликка риоя қилиш саломатликнинг алифбоси эди. 

Дунёдаги бор жонивор, мол-жонзот­­ларнинг эгаси, илоҳи бор. “Сувнинг ҳам сўрови бор”. Шундай экан, Яратганнинг иродасидаги мувозанатни бузиш ва барбод қилиш, айланиб келганда, бирин­­чи навбатда, одам боласининг ўзига хавфлидир. Миллий дастурда бу нарса ҳам аниқ баён этилган.

Элбоши кўрсатган яна бир аниқ фикр – “келажакда миллатнинг муваффақиятли бўлиши табиий бойлиги билан эмас, одамларининг рақобатбардошлик қоби­лияти билан аниқланиши” тўғри­сидаги хулосадир.

“Бу олам мусобақаси,

Ақлли жоннинг муваффақияти”,

деб Шокарим оқин куйлаганидек, рақобат бугунги замоннинг ҳам нафаси, ҳам иши. Замона кўчининг олдинги қа­торида илғор технологияларни ўрганиш, ёшларнинг бунёдкорлик имконияти. 

Чинакам илм, билим инсонларни эз­гу­ликка ўргатади. Эзгулик – ҳаёт­нинг сарчашмаси, миллий онгнинг тако­миллашувидир.

Тарих, сиёсатшунослик, ижтимоий­шунослик, фалсафа, руҳият ва бошқа фанлар бўйича замонавий билимга тўла имконият яратиш мақсадида таълим муассасаларида “Янги гуманитар таълим. Қозоқ тилидаги 100 янги дарслик” лойиҳаси амалга ошириладиган бўлди. 

Элбоши бунинг мақсадини ҳам ту­шунтириб берди. “Энг аввало, юз минг­лаб талабага янги сифат дара­жасида билим бера бошлаймиз. Бу – таълим соҳасида дунёвий рақобатга мумкин қадар мослашган мутахассисларни тайёрлаш деган сўз. Бунга қўшимча равишда шаффофлик, прагматизм ва рақобатбардошлик каби замона­­вийлашувнинг асосий ақидаларини жамиятга сингдирадиган асосий кучга айланади”.

Шу ўринда чет элда “Болашақ” дастури бўйича билим олган мутахассис ва малакали таржимонлар куч бириктириб турса, нур устига нур бўларди.

Мавриди келганда айтайлик, элимизда илмий ва амалий таржима иши соҳасида мажмуавий муносабат зарур. Мустақиллик йиллари олий ўқув юртларини битирган таржимон мутахассисларнинг сифати қай даражада? Умуман, бизда қанча касбий таржимон бор? Қозоқ мумтоз асар­ла­рини қанча элнинг тилига таржима қи­ла олдик? Таржиманинг қалам ҳақи ва рағбатлантирилиши арзийдиган дара­жадами? Бу саволларга жавоб излайдиган вақт аллақачон етди.

Давлат раҳбари лотин алифбосига босқичма-босқич ўтишни, уни амалга оширишнинг алгоритмини аниқ баён этган. Бу бошқа мамлакатларнинг тажрибасидан сабоқ олишга имкон беради. Индаллосини айтганда, бу чора элимизда 1929-1940 йилларда расмий қўлланишда бўлган лотин алифбосига қайтишдир.

Лотин алифбоси ҳозирги технология алифбоси. Ҳозирги кунда бу ҳарфлар бугунги куннинг қуроли – смартфонлар, гаджетлар орқали каттага ҳам, кичикка ҳам яхши таниш.

Н. Назарбаевнинг ватанпарварлик йўналишидаги “Туғилган юрт” дас­ту­­ри ҳақидаги таклифи “Мангу Эл” му­­ро­­­­дининг ажралмас бир қисми деб қа­раймиз. Бу дастур туғилган юртга ёрдам қўлини чўзган, сахий шахсларни рағбатлантириши керак. Ўз вақтида билим излаб ёки бошқа сабаблар билан шаҳарга кетган ёки чет элга чиққан юртдошларини меҳрли овул соғиниб кутади. Туғилган юрт ҳар кимга ҳам иссиқ. 

Бу ўринда масала фақат моддий томонда, десак, адашган бўламиз. Олимнинг дарси, мутахассис маслаҳати, тажриба йўли овул ва шаҳар орасини яқинлаштиради. Туғилган юртнинг қадрини кўтаради. Бунинг ҳам нариги тарафида миллий код – анъана таълими бор.

Овулни айтганда, кўзни ёшга тўл­дирмай, аниқ иш билан шуғулланиш, қалдирғочнинг қаноти билан, сув сепгандай кўмаклашиш – фуқаровий бурч.

Хосиятли ерлар ва муқаддас ма­конларни сақлаш ва туризм инфра­тузилмасини ривожлантиришга имкон берадиган “Қозоғистон муқаддас қадам­жоларининг географияси” лойиҳа­сининг шафоати мўл. Хулосалаб айтганда, бу лойиҳа миллий тотувликка, эл бирлигини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Биринчидан, тарихий, муқаддас жойлар билан танишув Ватаннинг қадрини оширади. Шу ўринда зиёратчиларга қулай шароит яратиш, йўл-транспорт йўналишларини такомиллаштириш – бозор шароитида қайтарими мўл ишдир.

Иккинчидан, шу жойдаги тадбирлар мажмуаси элимизни, халқимизни бегона мафкура унсурларидан фориғ қилади. Мамлакат раҳбарининг сўзи билан айт­ганда, “рамзий қалқонимиз ва миллий ғуруримизнинг сарчашмаси”дир.

Дунё харитасида ҳеч кимга ўхша­майдиган алоҳида миллий қиёфамизни кўрсатадиган “Жаҳондаги замонавий Қозоғистон маданияти” лойиҳасини амалга ошириш вазифаси юкланди. Бу йил қандай ютуқларимизни кўрсатишимиз аниқ белгиланди. 

Бу рўйхатга Элбоши пойдеворини яратган бирлик ва тотувликнинг қо­зо­ғистонча намунасини кўрсатган санъат асарлари жаҳон тамаддунига, тотувлигига қўшилган ҳисса сифатида киришига ишонамиз.

 ҚХА шу йўналишдаги асарларни са­ралашга, муаллифларини замона фахри сифатида ташвиқот этишга ҳисса қўшади. Мухтасар қилиб айтганда, замонавийлашувни амалга оширадиган “Мангу Эл” ғояси атрофида жипслашган кўп сонли этнос вакиллари экани рост. “Қозоғистондаги 100 янги ном”ни аниқлаш ва улуғлаш барча ватандошларимизнинг асл бурчи.

Маънавий замонавийлашув асосларини баён этган мақоласида Президент –  Қозоғистон халқи Ассамблеясининг Раиси Н. А. Назарбаев эл олдига, шунингдек, Ассамблея олдига залворли ва салмоқли вазифалар қўйди.

Биз барча фуқароларимизни шуни масъулият билан амалга оширишга ча­қи­рамиз. Бирлик қуввати – элликнинг қуввати, элнинг қуввати. “Юксалишнинг сири – бирликда, таназзулнинг сири – бошбошдоқликда”.  Элбошининг Мус­та­қиллик майдонида айтган бу сўзларини унутмайлик.

Ассамблеянинг минглаган аъзолари жамиятимизда бунёдкорлик руҳининг қарор топишига ҳисса қўшиб келади. Турли даражадаги ассамблеяларда, этно­маданият бирлашмаларида, иж­тимоий тотувлик ва оналар кенгашларида, медиация марказлари ҳамда ҚХА билан мақсади бир ташкилотларда ишлайдиган ватанпарвар фуқаролар “Келажакка йўлланма: маънавий янгиланиш” мақо­ласини теран тушуниб, уни инсо­ний фазилатлар, касбий даражада қабул­лаганига ишонамиз.

Ассамблея ва этномаданият бирлаш­малари аъзолари Давлат раҳбари дас­турий мақоласининг хулосавий “Бирлик бор ерда барака бор”, деган иборасидан илҳомланиб, бугунги кун вазифалари ҳамда Янги давр талабларини юзага чиқа­ришга киришиши сўзсиз.

 

 

Дархан МИНБАЙ, Қозоғистон халқи Ассамблеяси Раисининг ўринбосари, Қазақстан Республикаси Президенти маъмурияти ҚХА котибияти мудири., 2017-06-29, 19:46 838
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.