26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Юртимизда янги байрам – Абай куни жорий этилди

Ҳукумат «Қозоғистон Республикаси байрамлари тўғрисида»ги қонунга қўшимча киритилишини тасдиқлади.

“Ҳукуматнинг 689-сонли “Байрам кунлари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори қуйидагича тўлдирилсин:

Қозоғистон Республикасидаги байрам кунлари рўйхати 22-1-банд билан қуйидаги мазмунда тўлдирилсин:

22-1. «10 август – Абай куни”, – дейилади ҚР Бош вазири Асқар Мамин имзолаган ҳужжатда.

Қарор расмий равишда эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Абай Қўнанбаев атоқли олим, мутафаккир, шоир, маърифатпарвар, янги миллий адабиёт асосчиси, таржимон, бастакор сифатида мамлакат тарихида ўчмас из қолдирди. Унинг шеърларида ва сўзларида миллатнинг ўзига хослиги, турмуш тарзи, дунёқараши, феъл-атвори, руҳи, дини, менталитети, тили ва руҳияти акс эттирилган ва шунинг учун ҳам Давлатимиз раҳбари Қасим-Жўмарт Тўқаев “ХХI асрда Абай ва Қозоғистон” мақоласида “миллатни Абай каби севишни ўрганишга” даъват этган эди. 

«Ҳар бир замонавий давлат ўзининг бой тарихий шахслари билан фахрланади. Улар орасида сиёсатчилар, давлат ва жамоат арбоблари, шоир ва ёзувчилар, санъат ва маданият арбоблари бўлиши мумкин. Қозоқ халқи орасида ҳам етук шахслар етарли, улар орасида Абайнинг ўрни алоҳида. Бироқ Қозоғистон ҳар доим ҳам буюк мутафаккирни дунёга танитишда етарли иш олиб боролмаган! Бу Қозоғистон Президентининг эътирофи. 

Олим Абай — дунё даражасидаги қозоқ оламининг даҳоси. У бутун инсониятга дахлдор онг, ақл-идрок ва донолик билимлари уруғини экиб кетди. Маълумки, Мухтор Ауезовнинг “Абай йўли” романидаги бадиий образ орқали Абай жаҳон адабиётида юксак баҳоланди. Бироқ бу Абайни танишнинг фақат бир жиҳати. Абайни билиш учун унинг назм ва насрларидаги ифода этилган ғоялар маъносини очиш зарур. 

Шу сабабли Президент Тўқаев таъбири билан айтганда, Қозоғистон Абайни миллатнинг маданий капитали сифатида илгари сурмоқчи. Яъни Абайни жаҳон ҳамжамиятига янги Қозоғистоннинг бренди сифатида таништирмоқчи. 

Давлат раҳбари ҳар бир оилани Абай китоблари ва М. Ауезовнинг “Абай йўли” романини уйи тўридан ўрин олишига даъват этиши бежиз эмас. 

Яна бир муҳим лойиҳалардан бири – буюк шоир асарларининг ўнта тилга таржимаси ва чоп этилиши ҳисобланади. Хусусан, Абай асарлари инглиз, араб, япон, испан, итальян, хитой, немис, рус, турк ва француз тилларига таржима қилинади. Бир неча ҳужжатли фильмлар ҳамда шоирнинг ҳаёти, мероси, унинг қозоқ маданиятини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси ҳақида “Абай” телесериали суратга олинади. 

Санъат соҳаси ҳам бундан мустасно эмас. Республика, халқаро даражаларда театр ва мусиқа фестиваллари ўтказилади. Энди адабиёт ва санъат соҳасидаги энг яхши асарлар учун Давлат мукофотлари Абай номидаги Давлат мукофоти деб номланади. 

Президент Қ. Тўқаевнинг таъкидлашича, бундай тадбирлардан кўзланган мақсад – жамоатчилик онгини янгилаш, ягона мамлакат, бир бутун миллат сифатида мамлакат ривожига туртки бериш. Абай мероси миллатларни жипслаштиришга ва мамлакат тараққиётига хизмат қилади. 

«Жанубий Қозоғистон» мухбири, 2020-08-08, 05:04 651
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.