26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Туркистон вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари тайинланди

ҚР Президенти Маъмуриятининг розилиги ва Туркистон вилоят ҳокимининг қарори билан Туркистон вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари бўлиб Арман Шарипбайули Жетписбай тайинланди.

Арман Жетписбай 1971 йили Жамбил вилояти, Жамбил тумани, Куйбишев қишлоғида туғилган. Олий маълумотли.

1993 йили Қозоқ кимё-технология институтини муҳандис-қурувчи ихтисослиги, 2002 йилда эса Т. Рисқулов номидаги Қозоқ иқтисод университетини иқтисодчи ихтисослиги бўйича тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 1992 йилда тижорат корхоналарида бошлаган.

Турли йилларда “Алаутрансгаз”, “Шимкентгаз” каби корхоналарда директор, “Казкоммерцбанк” ҲЖ Шимкент филиали директорининг ўринбосари, ушбу банкнинг Қизилўрда филиали директори, “Казкоммерцбанк Қирғизистон” ҲЖ бошқарма раисининг биринчи ўринбосари лавозимларида ишлаган. 

2003-2018 йилларда “ARNA Корпорацияси” ҲЖнинг бошқарма раиси, “Оңтүстік” Махсус иқтисодий минтақа дирекцияси ДК директори, Жанубий Қозоғистон вилоят ҳокимининг ўринбосари, Шимкент шаҳрининг ҳокими, “ARNA Petroleum” МЧБ танлов кенгаши раиси, “Қазатомөнеркәсіп” ҲЖнинг бошқарувчи директори, “Samruk-Kazyna Construction” ҲЖ бошқарма раиси сифатида фаолият юритган.

 2018 йилдан то бугунги кунга қадар  “Samruk-Kazyna Construction” ҲЖ бошқарма раисининг биринчи ўринбосари, “Объектлар қурилишини юритадиган компания” КЖ бош директори бўлиб ишлаган. 

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2020-08-11, 05:07 369
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.