26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Алимжан Қуртаев – Сенат депутати

28 июнь куни Қозоғистоннинг бар­ча вилоятлари ва Астана, Алмати ша­ҳарларида ҚР Парламенти Сенати депу­татлигига сайлов ўтди. 

Барча даражадаги маслаҳат  депутат­ларининг овоз бериши орқали ҳар бир  минтақадан биттадан депутат сайланди.

Шимкент шаҳридаги “Тур­кистон” тантаналар саройида ўтган овоз бериш тадбирида вилоятдаги барча даражадаги 312 маслаҳат депутатидан 301 нафари ишти­рок этди. А. Қуртаев ва С. Есжа­новнинг ном­зодлари овозга қў­­­­йилиб, Алимжан Қуртаевга ишонч билдирилди. Вилоят ҳу­­­­ду­­­­­­дий сайлов комиссиясининг раиси Алибек Ўмиралиевнинг айтишича, дастлабки нати­жа­ларга кў­ра, А. Қуртаев  депутатлардан  82,14  фоизининг ововзига эга бўлиб, ғалабага эришди.

Алимжан Сейтжанули Қур­таев 1958 йили туғилган. Олий маълумотли, ихтисоси – му­­ҳандис-қурувчи, техника фанлари доктори.

Меҳнат фаолиятини 1980 йили Жамбил гидромелиорация-қурилиш институтининг Қи­зил­ўрда бўлимида ўқитув­­­чи­ликдан бошлаган. “Шимкент­қу­­­­­­­рылыс” трестида комбинат директори, Арис шаҳри ҳокими, Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокимининг ўринбосари, масла­ҳатчиси, миг­­рация ҳамда демо­графия бош­қармаси раҳбари, ҚР Миграция ҳамда демография агентлиги раисининг ўринбосари ҳамда Ўтрор тумани ҳокими лаво­зимларида ишлаган. Сўнг “Оң­­­­­түстікқурылыссервис” МЧБ бош директори, 2016 йил декабрь ойидан “Нұр Отан” партияси ЖҚВФ раисининг биринчи ўринбосари бўлди.

Сенат сайловида Россия ва Ўзбе­­кис­тондан келган халқаро ҳамда маҳаллий назоратчилар иштирок этишди.

 

 

М. УСМОНОВА, 2017-06-29, 19:50
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.