26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Сенат депутатлари сайланди

Юртимизнинг барча вилоятларида ҳамда Нур Султан, Алмати ва Шимкент шаҳарларида Парламент Сенати депутатлари сайлови ўтди.

Қозоғистоннинг 17та минтақасидан Олий палатага биттадан депутат сайланди. Марказий сайлов комиссияси маълумотига кўра, сайлов бюллетенларига 46 нафар номзод киритилган. Шу жумладан, Шарқий Қозоғистон вилоятидан 4 номзоддан, қолган 10 ҳудуддан 3 нафар номзоддан: Ақмўла, Атиров, Ғарбий Қозоғистон, Қарағанди, Қўстанай, Қизилўрда ва Павлодар вилоятлари, Нур-Султан, Алмати, Шимкент шаҳарлари. Қолган ҳудудлардан 2 номзоддан рўйхатга олинди. Республика миқёсида сайловчилар рўйхатига 3069 маслаҳат депутати киритилди. Уларнинг асосий қисми Алмати вилоятидан – 317 ва Шарқий Қозоғистон вилоятидан – 301, қолганлари Нур-Султан шаҳридан – 21, Шимкент шаҳридан – 26 ва Алмати шаҳридан – 32. Жами 2889 депутат овоз беришда қатнашди. 

Бу галги сайловларда пандемия туфайли хорижий кузатувчилар кўп бўлишмади. Шундай бўлсада, Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашидан 5 нафар халқаро кузатувчи иштирок этди. Бундан ташқари, Ташқи ишлар вазирлиги қошида аккредитацияланган хорижий оммавий ахборот  воситаларининг 143 вакили сайлов тўғрисидаги қонунчиликка кўра сайловни халқаро кузатувчилар билан баравар даражада кузата олишди. Сайловнинг дастлабки натижалари Марказий сайлов комиссиясининг интернет ресурсида эълон қилинди. 

Шимкент шаҳридан сайловчиларнинг 18 овозига эга бўлган Айгул Қапбарова Парламент Сенатининг депутати бўлиб қайта сайланди. 

Туркистон вилоятида Али Бектаев 216 (91,5 фоиз) овоз билан Сенат депутати бўлиб қайта сайланди. 

Халқаро кузатувчилар сайловнинг Қозоғистон қонунчилигига мувофиқ ўтганини таъкидладилар.

2020-08-15, 04:58 474
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.