26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
17 августдан бошлаб 7 мамлакатга авиапарвозлар тикланади

ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги 17 августдан бошлаб халқаро рейсларнинг қайта тикланиши ҳақида маълум қилди.

«2020 йил 17 августдан бошлаб халқаро рейслар йўлга қўйилади. Бирлашган Араб Амирликлари, Беларусь Республикаси, Германия, Нидерландия, Миср, Украина ва Россия Федерациясига парвозлар тиклана  бошлайди. Вазирлик юқорида қайд этилган мамлакатлар авиация маъмурлари билан биргаликда мунтазам йўловчи қатновларини тиклаш масаласини кўриб чиқди», дейилади вазирликнинг Telegram каналидаги хабарда. 

Вазирлик маълумотига кўра, Россияга учиш учун Россия томонидан рухсатнома талаб қилинади. «Халқаро йўналишлар бўйича парвозлар сони авиаташувлар бўйича ҳукуматлараро битимлар асосида ва ҳар бир йўналишда ҳаво кемаларининг тижорат юкига қараб амалга оширилади. 

Рейслар ва чипталарни сотиш авиакомпаниялар веб – сайтларида эълон қилинган жадвалга мувофиқ амалга оширилади, фуқароларнинг юқорида кўрсатилган давлатлар билан чегаралари орқали ҳаракатланишига қўйилган чекловлар олиб ташланади», дея изоҳ берди вазирлик.

“Егемен Қазақстан”, 2020-08-15, 05:04 440
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.