26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Асрлар оша ахборот майдонида

Президент Kazinform ахборот агентлигини 100 йиллиги билан табриклади

Қозоғистон Президенти Қасим-Жўмарт Тўқаев Kazinform халқаро ахборот агентлиги меҳнат жамоасини 100 йиллиги билан табриклади.

Ҳурматли «Kazinform» агентлиги ходимлари! Сизларни «Kazinform» халқаро ахборот агентлигининг 100 йиллиги билан самимий табриклайман! Катта авлодга яхши таниш бўлган ва ҳозирда «Kazinform» деб номланган «ҚазТАГ»дан бошлаб, агентлик катта тараққиёт йўлидан юриб ўтди. Кўплаб тарихий воқеаларни, айниқса мустақиллик солномасини ёзишда жуда катта ишларни амалга оширди. Элбошининг барча ташаббуслари, мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий, маданий ва маънавий ривожланиши доимий равишда «Kazinform» янгиликлар лентасида акс эттирилмоқда. Шу сабабли, ёши бир асрга тўлган агентлик давлат сиёсати нуқтаи назаридан мамлакат ривожига салмоқли ҳисса қўшди. Оммага фақат ҳаққоний янгиликларни етказадиган «Kazinform» халқаро майдонда мамлакат нуфузини шакллантиришга ҳам ўз ҳиссасини қўшмоқда. Мен Қозоғистоннинг бош ахборот агентлигида фаолият юритадиган журналистлар ҳар доим юксак мукофотларга лойиқ, деб ўйлайман. Агентлик ходимлари ва фахрийларига мустаҳкам соғлик ва ижодий муваффақиятлар тилайман. Хушхабарлар кўпаяверсин! 

Эзгу тилаклар билан, Қасим-Жўмарт ТЎҚАЕВ, 2020-08-15, 05:05 159
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.