26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Маданият – тафаккур пойдевори

Мана, умумтаълим мактабларида яна бир ўқув йили якунланиб, ёшларга таълим-тарбия бериш билан боғлиқ ишлар сарҳисоб килинмокда. 

Тўлебий туманидаги “Тоғойна” ўрта мактабида ўтган “Мангу эл – умуммиллий ватанпарварлик ғояси” мавзуидаги сўнгги қўнғироқ тантанаси ҳамда асосий ўрта ва умумий ўрта мактаб курсини муваффақиятли тамомлаган битирувчиларга аттестат топшириш тантаналарида мустақил ҳаётга қадам қўяётган 11-синф ўқувчиларини табриклаш учун ота-оналар ҳамда шу мактабда фаолият юритиб, нафақага чиққан устоз – ўқитувчилардан Ғани Ниёзов, Нодир Ўсмонов ва қадрли меҳмонлардан “Мейір Бейс” тиббиёт коллежи кадрлар бўлими раҳбари Арайлим Елубаева, 1-Мамир қишлоқ округи хокимлигининг етакчи мутахассиси Сапарғали Керизбаевлар иштирок этиб, ота-оналар, устозлар ва ўқувчиларни самимий табриклашди. 

Мактаб директори Ўсмонали Қодиров ўқув йили давомида ўтказилган турли даражадаги фан олимпиадалари, танловлар, заковат ўйинлари ғолибларини тақдирлади. Айтиш жоизки, уларнинг сони йил сайин ортиб бормоқда. 

Халқимизнинг маънавияти, маданияти ва санъати – миллийлигимиз асоси, инсоний қадриятларни асраш халқ тараққиёти ва келажагини белгиловчи асосий омиллардандир. 

Директоримиз, туман ўзбек этномаданият бирлашмаси раиси Ў. Қодиров йил давомида мактаб ота -оналар қўмитаси фаоллари, ҳомийлар билан маслаҳатлашиб, ёш авлод тарбиясида санъат ва адабиётнинг муҳимлигини ҳисобга олиб, мактаб кутубхонасига мумтоз, замонавий ва болалар ёзувчи, шоирларининг қозоқ, ўзбек ва рус тилларидаги асарларини, миллий чолғу асбобларини тақдим этиш орқали мактаб маданий ва адабий жамғармасини мустаҳкамлаш таклифини муҳокама қилган эди. Бу таклиф ота-оналарга маъқул келди. Дарҳақиқат, китоб ўқувчи учун энг яхши совға, инсонни камолот сари элтувчи кучли восита, сирдош, маслаҳатгўй, ҳаёт дарслигидир. Китоб ўқиш ҳам халқимиз анъаналаридан бири бўлиб, шу орқали инсон маънавий озуқа олади. Миллий мусиқа асбобларини қўлга олиб, фахр билан кўнгилдаги энг муқаддас туйғуларни назм ёки навога бутун таровати билан кўчира олган инсон учун бошқа бахт борми? Ана шу хайрли таклиф амалга ошиб, ота-оналар вакиллари мактаб кутубхонасига жами 150та китоб, миллий чолғу асбобларидан 2та рубоб, 1та дўмбира, 2та доира тақдим этишди.

Ҳар бир халқнинг ўз миллий руҳи, маънавий қадриятлари, маданияти ва санъати бор. Бу хатти-ҳаракати замирида миллий қадриятларимизни келажак авлодга софлигича етказиш тадбири ривожига ҳисса бўладиган имкониятни ишга солиш турибди. Ўйимиз – имкониятларимиз орқали эзгу-ниятларимиз амалга ошсин, авлодларимиз қозоғистонча ватанпарварлик руҳида ўсиб-улғайишсин. 

Айниқса, ҳозирги давр таълим жараёни ўқитувчилар ва ота-оналардан баркамол шахсни вояга етказишни талаб этмоқда. Ёш авлоднинг бадиий адабиёт ўқишга ва санъатга бўлган қизиқиши уларнинг миллий руҳга бўлган лоқайдлиги олдини олиши муқаррар. Мактабимизда эзгу мақсадлар сари амалга оширилган хайрли тадбирлар келажакда ҳам давом этаверади.

 

 

Баҳор ХОЛМАТОВА, биринчи тоифали ўқитувчи, 2017-06-29, 19:50 860
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.