26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Республикада иккинчи ўринда

Nur Otan партияси Туркистон вилоят филиалининг  XXXIX анжумани онлайн шаклда ўтди. Унда Туркистон вилояти ҳокими, партиянинг вилоят филиали раиси Ў. Шўкеев ҳамда сиёсий кенгаш аъзолари иштирок этишди. Туман ва шаҳарлардаги партия вакиллари йиғинга онлайн тартибда  қўшилишди. Унда Туркистон вилоят филиали раисининг биринчи ўринбосари Б. Тажибаев йил бошидан буён бажарилган ишларга тўхталиб, келгуси режаларни маълум қилди. Партия вилоят филиали жорий йил залворли ишларни амалга ошириб, эзгу тадбирларга ташаббускор бўла олди. 

Юртимизда карантин  чоралари кўрилаётган паллада партия турли акцияларни ўтказиб, кам таъминланган, кўп болали оилаларга озиқ-овқат саватларини етказиб бермоқда. Туркистон вилояти  ёрдам кўрсатилган фуқаролар сони жиҳатидан республикада 2-ўринга чиқди. Аҳоли шикоятларини қабул қилиш ва уларни ижобий ҳал  қилиш ишлари бўйича ҳам вилоятимиз 2-ўринда. Йиғинда депутатларнинг  праймеризга тайёргарлиги хусусида ҳам  сўз борди.  

Овоз беришга  Nur Otan партиясидан 80720 аъзо иштирок этиши  кутилмоқда. Дебатларни ўтказишга ва овоз беришга мўлжалланган 209та ўрин ажратилган.  Йиғин сўнггида вилоят раҳбари партия филиалларига праймеризни холис ва юқори даражада  ўтказиш топшириғини берди.

Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати, 2020-08-15, 05:52 399
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.