26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Касбий маҳорат, шижоат, мардлик синалмоқда

ҚР Соғликни сақлаш вазири ўринбосари Ажар Ғиният Туркистон вилоятига хизмат сафари билан келиб, минтақадаги аҳвол билан танишди. У ҳоким ўринбосари С. Қалқаманов билан бирга аҳолига хизмат кўрсатаётган бир неча тиббий даргоҳни оралаб, шифокорлар билан суҳбатлашди.

Вазир ўринбосари даставвал Ўрдабоши туманидаги марказий касалхонага борди. Даволаш маскани 120 минг кишига хизмат кўрсатади. Туманда коронавирус инфекциясини юқтирган 158 бемор рўйхатга олинган. Қувонарлиси, бугунги кунда инфекция билан хасталанган беморлар йўқ, дори-дармон жамғармаси етарли. 17та тезкор тиббий гуруҳ 1 мингдан зиёд кишининг уйларига бориб хизмат кўрсатади.

Ажар Ғиният сўнг Туркистон вилоятининг 3-сонли перинатал маркази ва шаҳар касалхонаси фаолияти билан танишди. Вилоят туғруқхонаси Туркистон, Кентов шаҳарлари ҳамда Сўзоқ ва Ўтрор туманларининг 450 минг аҳолисига хизмат кўрсатади. Марказда ҳомиладор аёлларга ихтисослаштирилган тиббий ёрдам ва ташҳис хизмати кўрсатилади.

Вилоятдаги умумий аҳволга тўхтасак, бугунги кунда даволаш масканларида ва провизор ўринлар сони 2 баравар қисқарди.

– Мазкур вирус ҳеч қаерга кетгани йўқ. Хасталикни авж олдирмаслик учун барча хавфсизлик чораларини назорат қилишимиз даркор. Инфекция билан кураш нафақат тиббий ходимлар балки ҳар бир фуқаро учун масъулиятли вазифа. Шу боис аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини кўпроқ олиб бориш шарт. Бу борада вилоят ҳокимлиги ходимлари томонидан ҳам ёрдам кўрсатилмоқда. Минтақадаги тиббиёт ташкилотларининг инфекцияга қарши курашга тайёргарлиги юксаклигини илғаш мумкин, – деди А. Ғиният.

2020-08-18, 05:01 387
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.