26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Чемпионлар мактаби

Жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, айниқса ёшларни спортга жалб этиб, истеъдодларини шакллантиришда ва уларни чемпионлик сари етаклаш мақсадида жорий йилнинг бошида ташкил этилган Қозоғистон жанг санъатлари Ассоциацияси спортнинг 8 тури бўйича иш олиб бормоқда, булар – «Түркістон вилояти жанговар якка кураш федерацияси», «Ушу Кунг-фу федерацияси», «Муайтай федерацияси», «KARATE федерацияси», «Таеквандо ITF федерацияси», «Кикбоксинг федерацияси», «Панкратион ва греплинг (AIGA нусхаси) федерацияси», «Самбо кураши федерацияси».

Ҳамжамият карате ва якка курашнинг тўрт йўналиши бўйича машғулотлар ўтказмоқда. 3217 нафар ёш спортчига 161 нафар устоз мураббийлик қилмоқда.

Буни вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси раҳбарининг вазифасини вақтинча бажарувчи А. Бердашев маълум қилди.

Тадбирда иштирок этган вилоят ҳокимининг ўринбосари Сакен Қалқаманов спорт соҳасидаги янгиликларга тўхталди.

– Вилоят маркази Туркистон шаҳрида спорт соҳасини ривожлантириш мақсадида қатор иншоотлар фаолият юритмоқда, у ерларда юзлаб истеъдодлар камол топмоқда. Спорт масканларида машғулотларга зўр бераётган ўғил-қизлар, шубҳасиз, ҳатто миллий терма жамоалар сафида халқаро мусобақаларнинг шоҳсупаларидан ўрин олишга ҳам муваффақ бўлишмоқда. Туркистон вилоятининг барча қишлоқларида спорт мажмуаларини қуришга оид яна бир янги дастур амалга оширилмоқда. Бу эса ёшларимизнинг спорт соҳасида муваффақиятга эришиш имконини беради, – деди С. Қалқаманов.

Туркистон вилоят жанг санъати уюшмаси раҳбари Д. Танирбергенов ушбу жамоат бирлашмаси ҳақида батафсил маълумот берди ва вилоятимизда жанг санъатини ривожлантиришга катта ҳисса қўшган ташкилотнинг собиқ раиси, Қозоғистон Республикаси Миллий хавфсизлик қўмитасининг Туркистон вилояти бошқармаси раҳбари, генерал-майор А. Дуйсебаевга “Фахрий президент” унвонини берилганини маълум қилиб, кўкрак нишонини топширди.

Демак, ўқувчиларнинг спортга бўлган иштиёқи ошиб бораверади, машғулотлар уларни тоблаб боргани сари истеъдодлар бўй кўрсатиб, нафақат ўзи ўқиётган таълим масканини, балки устозларини, ота-оналари ва яқинларини хурсанд қилиб, мамлакатимиз шарафи учун жаҳон спорт айвонларида ғурур билан беллашаверади, медалларини кўз-кўз қилаверади.

Майсара САФАРОВА. Муаллиф тасвири, 2020-08-21, 04:38 575
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.