26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
''НАФАС''ни кўришни тавсия қиламиз!

Шимкент шаҳар ўзбек драма театрида ёш ижодкор Шерхон Салоҳиддиннинг “Нафас” қисқа метражли фильми тақдимоти ўтди. 

20 дақиқали фильмда жуда катта мавзу, долзарб муаммо кўтарилган. Бош ролни ижро этган Шерхон кутилмаганда, одамларнинг хаёлини уқиш қобилиятига эга бўлиб қолади. Қобилияти орқали ҳамкасбларининг асл мақсадини, дўстларининг иккиюзламачилигини кўриб, қаттиқ изтироб чекади. Рафиқасининг бевафолиги уни умуман “синдиради”. Ҳаёт кўзига қоронғу кўринган дамларда унга онаси далда бўлади. Оналар дилбандининг тақдири учун чинакам қайғуриши, ҳар қандай вазиятда ҳам боласини ёлғиз қолдирмаслиги томошабиннинг кўзига ёш келтиради. Ролларни театр актёрлари ва ҳаваскорлар маҳорат билан ижро этганлигига ҳужжатли фильмни томоша қилганда амин бўлишингиз аниқ.

Ёпиқ премьерадан сўнг, театр жамоаси Шерхон Салоҳиддинни премьера билан табриклаб, карантин вақтида амалга оширган ишига юксак баҳо беришди. Фильмнинг камчилиги ва ютуқларига тўхталиб, фикрларини билдиришди.

М. Ауезов номидаги Жанубий Қозоғистон Давлат университетининг режиссёрлик санъати ва актёрлик маҳорати кафедрасида таҳсил олган, олдига юксак чўққиларни забт этишни мақсад қилган Шерхон Салоҳиддинга ижодда муваффақият тилаймиз.   

***

Пандемия даврида масофадан фаолият юритаётган Шимкент шаҳар ўзбек драма театри директори И. Ҳошимжонов вақтдан унумли фойдаланиб, янги мавсум очилишига тайёрланаётган спектакль, репертуарга томошабинлар олқишига сазовор бўладиган асарлар танлаш зарурлигини таъкидлади. Театр биносида олиб борилаётган таъмирлаш ишлари, карантин чоралари актёрлар ижодига салбий таъсир қилмайди.  Жамоа раҳбари актёрлар иштирокида бадиий фильм яратиш имкони мавжудлигини, театрнинг яқинлашиб келаётган 20 йиллик юбилейи тадбирларига XX асрнинг бошларида шаҳримизда фаолият юритган труппанинг иши ҳам киритилиши зарурлигини таъкидлади.

Хуршид ҚЎЧҚОРОВ, 2020-08-22, 03:33 651
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.