26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Финалчилар аниқланди

Футболдан Россияда ўтаётган конфедерацялар кубоги ярим финалининг дастлабки учрашуви Чили ҳамда Португалия миллий терма жамоалари ўртасида кечди. Бу икки жамоа ҳам финалга чиқиш учун астойдил курашди.

Учрашувнинг дастлабки дақиқалариданоқ иккала томонга ҳисобни очиш учун жуда қулай имкониятлар бўлди. Клаудио Браво ҳам, Руи Патрисио ҳам ушбу учрашувда ўз дарвозалари дахлсизлигини сақлаб туришди.

Ғолиблар, пеналтилар туркумида аниқланди. Унда Чили терма жамоаси 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва финалга йўлланмани қўлга киритди. Ушбу учрашувнинг энг яхши футболчиси Чили дарвозабони Клаудио Браво деб топилди. 

Конфедерациялар кубогининг ярим финал иккинчи жуфтлик баҳсларида Германия ва Мексика терма жамоалари финал йўлланмасини қўлга киритиш учун курашди. Сочидаги «Фишт» стадионида кечган ўйин Германиянинг йирик ғалабаси билан якунланди. 

Дастлаб 6- ва 8-дақиқаларда Горетцка икки гол уриб, жамоасини олдинга олиб чиққан бўлса, 59-дақиқада Вернер орадаги фарқни йирик кўринишга олиб келди. Ўйин тугашига бир дақиқа қолганида Фабиан мексикаликларнинг ягона голи киритди. Учрашувга қўшиб берилган вақтда Юнес гол киритиб, якуний 4:1 ҳисобни ўрнатди. 

Эслатиб ўтамиз: финал учрашуви 2 июль куни Астана вақти билан соат 23:40да “Санкт-Петербург” аренада ўтади.

 

 

 

Шоҳбоз ИРИСМАТОВ, 2017-06-30, 10:50 1064
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.