26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
“ЭКСПО-2017”га ўзига хос туҳфа

“Чимкент” ижодий уюшмасининг ЭКСПО-2017га ўзига хос туҳфаси тайёрланмоқда. Уюшма аъзоларидан 26 ижодкорнинг шеърий асарлари қозоқ тилида “Шырайлы Шымкент шайырлары” номи билан нашрга топширилиш арафасида. 

Шаҳримизнинг обод Ҳамза даҳаси Пахтачи кўчасидаги меҳнат фахрийси – Турдали Усмонов хонадони қошидаги “Маҳалла уйи”да ҳар ойнинг учинчи якшанбасида “Чимкент” ижодий уюшмасининг адабий-бадиий, публицистика, журналистика, рассомлик, фото ва телерадио соҳасида ижод қилаётган аъзолари тўпланадилар. Дийдорлардан шодланиб, сермазмун суҳбат қуриб, бажарилган ишларни муҳокама этиб, келгуси ишлар режасини тузадилар. 

Ўтган якшанбада ижодкорларнинг навбатдаги йиғилиши ўтди.

Кун тартибидаги асосий масала – қозоқ тилида тайёрланаётган тўплам тўғрисида эди. Китобнинг илк нусхаси қўлма-қўл ўтди. Таклифлар, фикрлар, эътирозлар айтилиб, улар инобатга олинди. 

Шеърларни ўзбек тилидан қозоқ тилига таржима қилган “Оңтүстік Қазақстан” газетаси ходими Атанбек Науризбайнинг заҳматли меҳнати ҳам эътироф этилди. 

Яна бир масала – 5 сентябрда Астана шаҳрида ЭКСПО-2017да ўтадиган ўзбеклар кўргазмасига қўйиш учун муаллифлардан ўз китобларини вилоят ўзбек этномаданият бирлашмаси қошидаги адабиёт кенгашига етказиб бериш ва имкони борларнинг иштирок этишига келишилди. 

Азиз газетхонлар, сиз ҳам ижод билан шуғулланаётган бўлсангизу, биз бундан бехабар бўлсак, сафимизга қўшилинг, тортинманг, сизни ҳар ойнинг учинчи якшанба куни соат 11-00дан 14-00гача ўтадиган учрашувимизга таклиф этамиз, биз билан таҳририят орқали ҳам боғланишингиз мумкин.

 

 

 

Эркиной СУЛТОНОВА, “Чимкент” ижодий уюшмаси раисаси, 2017-06-30, 10:54 195
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.