26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Тадбиркорликка устуворлик берилган мактуб

Бугун Парламент палаталарининг қўшма мажлисида Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистон халқига навбатдаги Мактубини йўллади. Президент дастлаб элимиз бошига тушган пандемия билан кураш давом этаётгани, иллатга қарши мажмуавий дастурлар тайёрланаётганини таъкидлади.

Сиёсий ҳужжатда кўплаб соҳалар билан бирга тадбиркорликка ҳам алоҳида тўхталган. «Биз бугун ижтимоий-иқтисодий барқарорликни сақлаб қолиш йўлида иш олиб боришимиз керак. Бу борада ишлаб чиқариш соҳаларининг фаровонлигини ошириш эътибордан четда қолмаслиги керак».

Қозоғистон бугунги кунда бошқа ривожланган давлатлар билан рақобатбардош мамлакат. Бой ҳамда қудратли бўлиш учун корхоналар ва завод-фабрикаларнинг фаолиятини илдамлаштиришни Ҳукуматга топширди. 

Мактубни қунт билан тинглар эканман, ёш тадбиркорларга қўллов кўрсатилишига амин бўлдим. Тадбиркорликка тегишли барча масалани эътиборга олган Президент солиқ ва насиянинг имтиёзли томонларини ҳам қайд этди.

Умуман, Мактуб элимизнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиётига бағишланган. Унда халқ фаровонлигини ошириш, ижтимоий соҳани қўллаш масалаларига катта эътибор қаратилган.

Инара НАМАЗБАЕВА, Туркистон шаҳри, «Қуаныш» МЧБ директори, вилоят ишбилармон хотин-қизлар ҳамжамиятининг раисаси., 2020-09-02, 01:45 788
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.