26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Уч йилда 500га яқин аҳоли манзилига “зангори олов” етказилади

Жанубда жорий йилда 57та аҳоли манзили “зан­гори олов” билан таъ­­мин­­­­ланади. Натижада, вило­ятда газлаштирилган аҳоли манзиллари сонининг 357тага етиши кутилмоқда. Шу мақсадда вилоят бюджетидан 14,1 млрд. тенге сарфланади. Қизилжар газ тақсимлаш станциясининг фаолияти билан танишган вилоят ҳокими Жансейит Туймебаев шуни маълум қилди.

– Сўнгги йилларда вилоятда 7та автоматлаштирилган газ тақсимлаш станцияларининг қурилиши олиб борилмоқда. Қурилишнинг умумий қиймати 22,2 млрд. тенгени ташкил этади. Улардан учтаси Кентов, Ўрдабоши, Арис туманларидаги газ тақсим­лаш бекатлари тез кунларда фойдаланишга топширилади. Қишлоқлардаги ички қурилиш ишлари тугатилган, ишга тушишга тайёр турган станция Ўрдабоши, Ўтрор туманларини тўлиқ газ билан таъминлашга қаратилади. Ушбу бекатларни ишга қўшсак, вилоятдаги шимолий туманларни газ билан таъминлаш имконияти пайдо бўлади, –  деди Жансейит Қансейитули. 

Ўтган йили вилоятда 25та аҳоли манзилида газ ўтказиш ишлари олиб борилган, ушбу мақсадга 13,7 млрд. тенге йўналтирилган эди. Жорий йилда эса 70та аҳоли манзилига газ қувурлари тортилиб, қурилиш ишлари олиб борилади. Умуман вилоятда 844та аҳоли манзилининг 300таси табиий газ билан таъминланган. Яъни, минтақада 1755307 на­фар одам “зангори олов”дан фойдаланмоқда.

Вилоятдаги аҳоли манзил­ларини 2017-2020 йиллар ора­лиғида газлаштиришга доир мажмуавий тадбирлар режаси тайёр­ланмоқда. Унга кўра, 2020 йилда қўшимча 383 аҳо­ли манзилини газлаштириш ре­жаланган. 2021 йилга бориб табиий газ билан таъминлнаган аҳоли манзиллари сони 683тага ёки 2 млн. 720 минг фуқарога етади.    

Дарвоқе, 2013 йили вилоя­тимизда Элбошининг бевосита қўллови билан амалга оширилган “Бейнеу-Бўзай-Шимкент” ма­гистрал газ қувури бўйида 7та ав­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­томатлаштирилган газ тақ­сим­­­­лаш станцияси қурилиши бош­­­­­ланиб, бугунги кунда 4таси фой­даланишга берилган бўлса, қолган 3тасини жорий йилда якунлаш режалаштирилган.

 

 

Д. ЗИЁМАТОВА, 2017-06-30, 11:09 192
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.