26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Бунёдкорлик ишлари сифати кўздан кечирилди

Вилоят ҳокими Ўмирзақ Шўкеев Мақтаарал туманига навбатдаги хизмат сафари билан бориб, барпо этилаётган уй-жойлар қурилиши ҳамда ободонлаштиришнинг бориши билан танишди.

Қурилиш майдонига айланган қатор қишлоқларда бунёдкорлик ишлари бир зум ҳам тўхтагани йўқ. Минтақа раҳбари Ўргебас ва Фирдавсий қишлоқларидаги бинокорлик иншоотларини оралаб, уларнинг сифатига жиддий эътибор қаратди ҳамда аҳоли билан учрашди. 

Мулоқот чоғида Ўмирзақ Естайули табиий офатдан зарар кўрган фуқароларнинг  саволларига батафсил жавоб берди. 

Аввал хабар қилганимиздек, Сардоба сув омборидаги ёрилиш натижасида 4000га яқин одам жабрланиб, 500дан зиёд уй бутунлай вайрон бўлди ва уларнинг қурилиши бошланган эди. Мирзакент қишлоғида Женис, Жанатурмис ва Дўстлик овуллари аҳолиси учун янги мавзе барпо этилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, ушбу овуллардаги табиий офатдан жабрланган ҳар бир оилага 17 млн. тенгедан товон пули тўланди. 

Бугунги кунда янги мавзедаги 200та уй қурилиши тўлиқ якунига етди. Шунингдек, Фирдавсий қишлоғида 53та ва Ўргебас қишлоғида 39та уй фойдаланишга топшириш арафасида. 

Қишлоқлардаги бунёдкорлик ишлари минтақа раҳбарининг бевосита назоратида.

2020-09-02, 21:10 405
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.