26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Алексей Цой – вилоятда

ҚР Соғликни сақлаш вазири Алексей Цой Туркистон вилоятига махсус хизмат сафари билан келди. Қозоғистоннинг Бош шифокори дастлаб Туркистон шаҳрида қурилаётган 630 ўринли кўпсоҳали вилоят касалхонасининг қурилиш майдонига борди. Янги касалхонада 16та жарроҳлик хонаси, 13та режали ҳамда 3та шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш бўлимлари мавжуд. Муассаса ишга туширилгач, бу ерда 1500дан зиёд тиббиёт ходими меҳнат қилади. Касалхона 2022 йилда фойдаланишга топширилади.

 Шунингдек, вазир ижтимоий соғликни сақлаш бошқармаси раҳбари Марат Пашимов билан шаҳардаги қатор тиббиёт муассасаларига бориб, тиббиёт ходимлари билан учрашди. Минтақадаги даволаш муассасалариниг фаолиятига ижобий баҳо берди.

– ҚР Президенти Мактубида дастлабки тиббий ёрдамни ривожлантиришга катта эътибор қаратди. Туркистон вилоятида ушбу йўналишда кўламдор ишлар амалга оширилмоқда. Туркистон шаҳар шифохонаси ходимларининг коронавирус инфекциясининг иккинчи тўлқинига тайёргарлиги юқори даражада эканлигига гувоҳ бўлдик. Барча тиббиёт ташкилотлари зарур воситалар ҳамда тез ёрдам машиналари билан таъминланган, – деди Алексей Цой.

Вазир ўз сўзида, вилоятда тумовга қарши эмлашга тайёргарлик тадбирлари жадал олиб борилаётганини таъкидлади. Минтақага ушбу мақсадда вакцинанинг биринчи партияси етказилган. Шу ойнинг 15-санасидан бошлаб эмлаш тадбири бошланади.

Соғликни сақлаш вазири сафар якунида Туркистон шаҳрида барпо этилаётган модулли юқумли касалликлар касалхонасига ҳам борди. Даволаш маскани 200 тўшак-ўринга мўлжалланган. Иншоотнинг қурилиши режалаштирилган ҳудудда барча керакли муҳандислик тизимлари ва транспорт инфратузилмаси мавжуд.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2020-09-05, 03:29 544
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.