26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Масофадан ўқитиш: ота-оналарга тавсиялар

Пандемия ҳаётимизнинг барча томонларига ўз таъсирини кўрсатяпти. Таълим соҳасида масофадан ўқитиш жорий қилинди. Албатта, бу вақтинча чора бўлиб ота-оналарда тўғри муносабатни шакллантириш керак. Карантин вазиятида масофадан ўқитишнинг ҳам ўзгачаликлари бор, бундан кўпчилик ота-оналар хабардор бўлиши керак. Масофадан ўқитиш катталар ёрдамисиз бўлмайди, айниқса, бошланғич синф ўқувчилари учун яқинларнинг диққати, ёрдами биринчи ўринда туради. Дарс бажариш ўрни, хонаси бежирим ва диққатни ортиқча ўзига қаратадиган буюм-нарсалардан холи бўлиши лозим. Таълим дастурлари ҳақида маълумот олсангиз, нур устига нур. Ота-оналарнинг таълим дастурларини билиши ўқитиш жараёнидаги айрим тушунмовчиликларнинг олдини олади. Боланинг вақтини режалаштиришда дарслар жадвалини тузинг. Шу билан бирга танаффусларни, яъни ҳордиқ вақтини ҳам унутманг. Ҳар дарсдан кейин 5-10 дақиқа ҳордиқ, 2-4 дарслардан кейин 30 дақиқа танаффус бўлиши керак. Бевосита дарс вақтида хонада сукут сақланиб, ортиқча овоз ёки товушлар бўлишига йўл қўймаслик керак. Онлайн дарсда боланинг ташқи қиёфаси бежирим, тоза эстетик томондан талабларга жавоб бериши керак. Дарс жараёни ZOOM ёки бошқа видеодастурларда намойиш этилиши мумкин. Кун тартиби ўсиб келаётган ёш ўсмир учун муҳим. 

Эрталаб дарс бошланишидан аввал камида 1 соат олдин уйғотиб, дарсга тайёрланишига ёрдам беринг. Боланинг муваффақиятларини белгилаб бориш рағбатлантиришнинг яхши усули. Бошланғич синфлар учун ҳар бир муваффақиятни рангли қоғозга ёзиб илиб қўйиш мумкин. Юқори синф ўқувчилари эса рангли қоғозларга бажариладиган топшириқларни ёзиб, уларнинг бажарилиш даражасига кўра олиб борилади. Кун давомида жисмоний машқларни бажаришга рағбатлантиринг. Дарс бажариладиган хонанинг ҳавосини алмаштириб туришни эсдан чиқарманг. Компьютер билан кўп ишланганлиги сабабли кўзга фойдали машқлар бажариш керак. Ўқитувчи билан доимий мулоқотда бўлинг. Дарс мазмунига тегишли саволлар юзага келганда, улар билан маслаҳатлашинг. Ўринсиз хавотирга тушиш, асабийлашишнинг ҳожати йўқ. Барча муаммоли вазиятларни ўртада ҳамкорликда ечиш мумкинлигини эсдан чиқарманг.

Гулбаҳор РАСУЛМАТОВА, Ойбек номли 14-сонли ўрта мактабнинг руҳшунос-ўқитувчиси, 2020-09-05, 04:29 679
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.