26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Пойтахтга – табиат эҳсонлари

Туркистон вилоятидан Нур-Султан шаҳрига қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ортилган катта карвон жўнаб кетди. Куз инъомлари юкланган карвон шанба-якшанба кунлари пойтахтда ўтадиган ярмаркада иштирок этади. “Хан шатир” савдо-кўнгилочар маркази олдида ўтадиган ярмаркада туркистонлик миришкорлар 447,2 тонна маҳсулотни пойтахтликларга тавсия қилишади.

34та катта юк машиналари полиз маҳсулотлари, мевалар, гўшт, сут, балиқ, асал, консерва маҳсулотларини пойтахтликлар дастурхонига тортиқ қилишади. 

Ярмарка учун махсус нарх-наво белгиланган. Жумладан, мол гўшти –1700-1800 тенге, тарвуз-қовун – 75-100 тенге, сабзавот – 100-150 тенге.

Бу йил қишлоқ хўжалиги тармоғи учун давлат катта ёрдам берди. Хусусан, кўкламги дала ишларига сарфланган ёнилғи материаллари 20 тенгега арзонлаштирилди. 

Дарвоқе, бугунги кунда озиқ-овқат маҳсулотлари баҳосини асоссиз ошириб юбормасликнинг олдини олиш мақсадида Давлат раҳбарининг қарори билан “Экин майдонидан – савдо растасигача” лойиҳаси амалга оширилмоқда. Бунинг учун Ҳукумат захирасидан 1 млрд. тенге ажратилган. Бу маблағ йирик савдо нуқталарида маҳсулотларнинг 10дан зиёд турини деҳқон қўлидан бевосита сотиб олиш имконини беради. 

Бундан ташқари, ярмаркалар ўтказилиб, деҳқонга ўзи етиштирган маҳсулотни ўзи сотиш имконияти берилади. 

Вилоят минтақавий коммуникациялар хизмати, 2020-09-05, 04:38 387
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.