26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Энг керакли ҳунарлар ўргатилади
Вилоятимизга иш сафари билан келган Қозоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш вазирининг ўринбосари Биржан Нуримбетов “Натижали иш билан таминлаш ва оммавий тадбиркорликни ривожлантириш” дастурини амалга ошириш, кутилаётган нафақа ва ёрдам пулларини кўпайтириш ҳамда манзилли ижтимоий ёрдам кўрсатишнинг янги усулини татбиқ этиш масалаларига бағишланган семинар-кенгаш ўтказди. Унда шаҳар ва туман ҳокимлари, бандлик ва ижтимоий дастурларни мувофиқлаштириш бошқармалари, иш билан таъминлаш марказлари вакиллари, нодавлат ташкилотларининг раҳбарлари иштирок этишди. Вазир ўринбосари ўз маъ­рузасида 2017 йилнинг 1 ян­варидан бошлаб мамла­катимизда талабга эга касб­лар ва тадбиркорлик асос­ларига ёппасига ўқитиш, иш­би­лармонлик сирларини ўрга­тиш, насиялаштириш орқа­ли оммавий тадбиркорликка шароит яратиш, ишга жой­­ла­шишда ёрдамлашиш, иш­га сафарбар этишни қўл­лаш ор­қа­­ли меҳнат бозо­ри­­­ни ри­вожлантириш кўз­лан­­­­­­ганини “Натижали иш би­­лан таъминлаш ва омма­вий тадбиркорликни ривож­лантириш” дастурини амалга ошириш бошланганини эс­латди. Дастурнинг дастлабки йў­­­на­лиши доирасида 2,5 йил­лик ўқиш муддатида кол­лежлар ҳамкорлигида бе­пул касбий-техник таълим уюштирилиб, унда, асосан мактабни тугатиб, ўқишга киролмаганларга эъти­бор қаратилади. Жорий йил­да унга 21 мингдан зиёд қозо­ғистонлик ёшларни жалб этиш режалаштирилган. – Давлат ўқиш хара­жат­ларини тўлиқ қоплаб, сти­пендия тў­лайди. Йўл ва яшаш харажати ҳам қопланади, техник ва касбий таълим даргоҳларида ўқийдиганларга бир марта овқат берилади, – деди Б. Нуримбетов. Шунингдек, коллежлар, “Атамекен” МТП ва корхона­ларнинг ўқув марказлари доирасида касбий ўқитишга мўлжалланган қисқа муддатли курслар ўтказилади (1 ойдан 6 ойгача). Чекка овулларда яшай­диган фуқароларнинг дарс­ларда иштирок этиши учун, сайёр ўқув марказлари ташкил этилади: Ақмўла, Ақтўбе, Шарқий Қо­зо­ғис­тон, Манғистов ва Қўс­та­най вилоятларида махсус дарсхоналарига эга кўчма мажмуалар уюшти­рилади. – Шунга эътибор қаратиш керакки, агар илгари фа­қат иш берувчиларнинг ариза­лари орқали ўқитган бўлсак, эндиликда дарсларга тажри­бали, ўз ишининг усталари жалб этилиб, талаб юқори касбларга ўқитамиз, – деди вазир ўринбосари. Биржан Нуримбетов дас­тур иштирокчиларига, ша­ҳар жойларда “Даму” жам­ғармаси орқали, қишлоқ ва кичик шаҳарларда қишлоқ хўжалигини молиявий қўллаб-қувватлаш жамғармаси ва аг­рар корпорация орқали кредит берилишини маълум қилди. Насия миқдори 8 минг ойлик кўрсаткичигача кў­пайган (18 млн. тенгегача) ва муддати 5 йилгача (чор­вачилик ва қишлоқ хўжалиги ширкатларига 7 йилгача) узайтирилган. Йил­лик ус­тамаси – 6 фоиз атрофида. Шунингдек, аграр насия кор­порацияси томонидан на­­сия­ларни кафолатлаш ус­лу­­би татбиқ этилган: тад­биркорлик ишини энди бошла­ганларга 85 фоиз, касбий иш юритаётганларга 50 фоиз атрофида. Дастурнинг учинчи йўна­лишида хусусий шахсларни ишга жойлаштиришда қўл­ловни кучайтириш, меҳ­нат захиралари сафар­бар­­­­лигини юксалтириш ва меҳ­­­нат бозорининг инфра­тузилмасини ривожлантириш мақсад қилинган. – Биз, ёшлар амалиёти, иж­тимоий иш ўринлари ва жа­моат ишлари сингари ёшлар ва аёллар ҳамда имко­ни­яти чекланган одамлар ора­сида талабга эга воситалардан фойдаланишни давом эттира­миз. Меҳнат захиралари сафарбарлигини орттириш мақ­са­дида, ҚР Ҳукумати бел­гилаган ҳудудларга ўз хоҳиши бўйича кўчадиган фуқаролар давлат томонидан қўллаб-қувватланаверади. Яъни, улар­га йўл ва юк харажатлари ҳамда кўчиб борган жойга мослашиш учун пул бери­лади. Бу йил лойиҳада 2,7 минг фуқа­рони қамраб олиш кутилмоқда. Мазкур йилда дастурни амалга оширишга бюджет­дан 85,3 млрд. тенге ажра­­тилса, шундан 12,1 млрд. тенгеси Жанубий Қо­зо­ғистон вилоятига тегиш­ли. Минтақада бандлик маса­лаларини ҳал этиш доирасида 21,1 минг киши дастурга тортилади. – Ишсиз ва ўзини сама­расиз иш билан таъминлаган фуқа­роларга алоҳида кўнгил бўли­нади. Бизнинг вазирлик қишлоқ жойларда яшайдиган, ана шу тоифага кирадиган фуқароларнинг рўйхатини ишлаб чиқди. Уни ҳудудларга жўнатдик. Маҳаллий ҳоким­ликлар рўйхатни пух­талаш­тириши керак, – деди Б. Нуримбетов. Семинар-кенгашдан сўнг, вазир ўринбосари Шимкент шаҳридаги аҳолига хизмат кўрсатиш ва бандлик марказ­ларида бўлди.
Хуршид ҚЎЧҚОРОВ., 2017-04-10, 13:21 777
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.