26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Йўллар таъмирланади

Вилоятимизда 2020-2025 йилларга мўлжалланган “Нурли йўл”  дастури доирасида умумий узунлиги 180 чақирим янги айланма йўл қурилиши  амалга оширилди. Шу жумладан, Шимкент шаҳри атрофидаги 48 чақиримли Жанубий-Ғарбий айланма йўли, Туркистон шаҳри атрофидаги 30 чақирим Шарқий айланма йўли, Сариоғоч шаҳри атрофидаги 102 чақирим айланма  йўли таъмирланади. Бугунги кунда ҳудуддаги йўл қурилишидаги ушбу лойиҳалар билан сайёр мажлис доирасида Туркистон вилояти ҳокимининг  ўринбосари Мейиржан Мирзалиев танишди.

– Жануб ҳудудидаги А-15 йўли бўйида 7 мингга яқин аҳоли истиқомат қилади. Вилоят ҳокими Ў. Шўкеевнинг  топшириғига кўра, марказий давлат ижро органи вакилларини махсус  сайёр мажлисга  таклиф этдик. Мақсад – аҳолига сифатли, хавфсиз йўлни тез кунда таъмирлаб, фойдаланишга топшириш. Йиғин якунига кўра биз марказий ижро органлари билан бирга “Қазавтожол” миллий компанияси ҳамда пудратчилар билан йўл харитасини ҳозирладик. Харита асосида А-15 автойўлини таъмирлаш ишлари октябрь ойининг  охирида тўлиқ тугатилади. Шунингдек, Сариоғоч-Келес йўлини кенгайтириш ишлари келгуси  йили бошланади. Йўлнинг  сифатли ва муддатида тугатилиши вилоят раҳбарининг эътиборида. 

Вилоят ҳокимининг  топшириғига кўра, жанубий туманлардаги  йўл сифати ва транзит имкониятни оширишга эътибор қаратилмоқда. Шу боис, Мақтаарал тумани атрофидаги автойўл  сифатли ва  қаноатланарли ҳолатга келтирилади.

Туркистон вилоят минтақавий коммуникациялар хизмати, 2020-09-08, 06:26 493
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.