26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Фаровонлик – бош масала

Шимкент ҳокими  қўл остидаги ходимлардан аҳоли билан ишлашни жонлантиришни талаб қилди. Ҳокимликда ўтган йиғилишда шаҳар раҳбари Ғабидулла Абдирахимов тўртта туман раҳбарлари ва бўлим бошлиқларига давлат хизматчилари олдидаги икки муҳим вазифани эслатди. Булар – аҳоли фаровонлигини ошириш ва талаб-истакларини қаноатлантириш борасидаги тадбирлар. Йиғилишда шаҳардаги ҳар бир туман ҳокими ўзларига маҳаллий аҳолидан қанча ариза ва шикоят тушгани, шаҳарликларни қандай масалалар ташвишлантираётгани ва муҳими, улар қандай ҳал қилинаётгани ҳақида маълумот беришди. 

Эслатиб ўтсак, 2016 йили Шимкентдаги Абай, Енбекши, Қоратов ва Ал Форобий туманлари ҳокимлари ҳисобот учрашувларини ўтказишганди. Унда Абай тумани ҳокимлигига 58 ариза тушиб, 34таси мажлис давомида ҳал этилган, 24 масала бўйича иш режаси тузилган.

Ал Форобий тумани ҳоки­мининг аҳоли билан учрашувида эса 69 савол тушган. Ундан 15таси шу ернинг ўзида ҳал қилиниб, иккитаси Абай тумани ҳокимлиги девонига юборилган. Қолган 52та масала бўйича иш режаси тузилган.

Енбекши тумани ҳокимига 47та ариза тушган. Шундан 27тасига учрашув давомида жавоб берилиб, қолган 20таси талаб-истак қонун билан тас­диқланган вақтда – қўйилган кундан бошлаб 10 кундан ошмайдиган вақт ичида ҳал этилган. Ўзига келиб тушган саволлар бўйича Қоратов тумани ҳокими ҳам маъруза қилди.

Йиғилиш сўнгида шаҳар раҳбари масъул ходимларга ишга муносабатни қайтадан кўриб чиқиб, аҳоли билан жипс алоқа ўрнатишни топширди.

– Ҳақиқий ҳоким ҳудудни оралаб, аҳоли билан та­ни­шиб, қандай муаммолар мав­жудлигини билишга ярим кунини бағишлаши шарт. Кун­нинг ик­кинчи ярмида ўз ҳокимлигида бўлим раҳбарлари билан уч­рашиб, шу муаммоларни ҳал этиш йўлларини муҳокама қилиши керак. Фуқароларнинг арзларига тўхталсак, сизлар уларнинг мурожаатлари қандай ўрганилаётгани ҳамда ҳал этилиши қай даражада эканидан хабардор қилиб туришларингиз керак. 

Ўзаро алоқа деганимиз – шу. Бу нарса сизларда ҳозирча йўқ. Бизнинг бош вази­фа­миз – халқнинг турмуш ша­роитини яхшилаш ва талаб-истакларини қаноатлантириш бўйича ишлашдир. Бизнинг йўл қуриш, коммунал хизмат кўрсатиш, транспорт маса­ла­ларини ҳал этиш каби стра­тегик режаларимиз – аҳоли фаровонлигини яхшилаш йў­лидаги топшириқлардир. Шу икки масала ўта муҳим, – деб йиғилишга якун ясади шаҳар ҳокими.

 

М. АБДУРАИМОВА, 2017-06-30, 11:17 807
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.