26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Журналистлар масъулияти юксак

Туркий тилли журналистлар жамғармасининг «Шеврон» компанияси билан ҳамкорликда ўтказаётган вебинарларнинг навбатдагисида тажрибали журналист, “Егемен Қазақстан” газетасининг шарҳловчиси Анар Тўлеуханнинг “Ижтимоий мавзудаги таҳлилий мақола” мувзусидаги онлайн маҳорат сабоғи ўтди. 100дан зиёд журналистлар иштирок этган онлайн учрашувда Анар опа ёш ҳамкасблари билан тажрибасини ўртоқлашар экан, журналистлар фаолиятига қўйиладиган талабларга алоҳида тўхталди.

– Биз ёзган мақолаларимизни алоҳида папкаларда ҳужжат сифатида сақлаб қўярдик. Фаолиятимни бошлаган йилларда ҳали компьютер бўлмаган пайтда уларни аввал қўлда ёзар эдик. Кейин машинкада терилгач масъул ходимларнинг таҳриридан ўтиларди. Мақолаларимиз даврий нашрларда эълон қилиб борилса-да, улар диққат билан текширилиб, таҳрир қилинарди. Баъзида таҳлилий мақолалар ёзганимизда, анчагина вақт сарфлаб, ўша мавзуни ўрганиб, унинг устида изланар эдик. Ҳозиргидек бирор муаммо юзага келса, ОАВ нинг вазифаси шов-шув қилиш эмас, уни илдизи билан жамиятимиздан суғуриб ташлашга ҳаракат қилардик. Юз берган ҳодисаларни биринчи бўлиб эфирга бериш ёки нашр қилиш деган тушунча бизнинг бош мақсадимиз бўлмаган, – дейди вебинарда А. Тўлеухан.

 Журналистлар ҳам уларга суҳбат чоғида интервью бераётган суҳбатдошининг омонат ахборотларини кенг оммага тарқатишмаган. “Мақола учун эмас, сизга омонат” дейилган ахборотга журналистлар масъулият билан қараб, кўрсатувлари ёки мақолаларида таъкидлаб ўтишмасди. Ҳозирги пайтда эса ҳеч ким хабар топмаган, авваллари эшитмаган, оила қўрғонидан ташқарига чиқарилмаган сирлар ким ўзарга эфирларда янграяпти. Бунинг оқибати қанчадан қанча кишиларнинг тақдирига салбий таъсир кўрсатаётганига журналистлар эътибор қаратишмаяпти. Эшитган ахборотини элга биринчи бўлиб эълон қилиш, мусоҳаба чоғида ҳеч ким ололмаган тафсилотларни оммага улашиш одат тусига кирди. Тажрибали журналистнинг айтишича, ҳар бир журналист суҳбатдошининг ўрнига ўзини қўйиб, унинг кейинги тақдирини мулоҳаза қилиб кўриши даркор. Ва шундан сўнг мақола тайёрлаб, эълон қилишга киришиш керак. 

Ёш журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларига тажрибали ҳамкасбларидан батафсил жавоб олишди. 

Тажрибали журналист, модератор Назия Жўямерген қизи ташаббуси билан ўтказилаётган “Ижтимоий журналистика: ОАВдаги ижтимоий масалалар” мавзусидаги 5 ойлик онлайн журналистика курси ҳақиқатан ҳам журналистлар учун керакли ахборотларга бой бўлди.

М. САЪДУЛЛАЕВА, 2020-09-12, 05:00 585
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.