26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ўмирзақ Шўкеев: Туркистон вилоятининг ижтимоий-иқтисодий тараққиёти кўрсаткичлари ижобий

Туркистонда вилоят маслаҳатининг навбатдаги олтинчи чақириқ  эллик иккинчи сессияси ўтди. Сессия ишини вилоят маслаҳати депутати  Р. Танирбергенов олиб борди. 

Унда вилоят ҳокими Ў. Шўкеев, вилоят ҳокимлигининг аъзолари, вилоят сайлов комиссияси раиси, давлат идоралари раҳбарлари, шаҳар, туман ҳокимлари ва маслаҳат котиблари ҳамда ОАВ вакиллари қатнашди. 

Сессияда  вилоят ҳокимининг ҳисоботи тингланди. Ўмирзақ Шўкеев  зиммасига юкланган вазифаларнинг ижроси борасида ҳисобот берди.

У 7 ой давомида бажарилган ишларга тўхталаркан, йил бошидан буён мураккаб вазиятга қарамай, вилоятдаги ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлар ижобий тавсифга эга бўлаётганини, ички ялпи маҳсулот ҳажми ўтган йилга нисбатан 6 фоизга ортгани ҳамда 3000дан зиёд иш ўрни очишга имкон берадиган 53та лойиҳа амалга оширилаётганини таъкидлади.

Ҳар бир соҳага алоҳида тўхталган минтақа раҳбари кичик ва ўрта бизнес соҳасининг жадал ривожланаётганини таъкидлади.

Муваффақият сири –  “оддий буюмлар иқтисодиёти” дастурининг ижобий натижасидир.

Айни вақтда 447та лойиҳа тайёрланиб, республика комиссияси эътиборига ҳавола қилинган.  

 Минтақа раҳбари  давлат қўллови билан амалга ошадиган дастурларнинг ижросига ҳам тўхталди. 

Давлат раҳбарининг жорий йилги “Янги вазиятдаги Қозоғистон: ҳаракатлар даври” Мактубида белгиланган вазифалар бўйича Туркистон вилоятида тадбирлар режаси ишлаб чиқилаётганини маълум қилди.

Вилоят маслаҳати депутати Зуппархон Чолдонов вилоят ҳокимининг ҳисоботини ижобий баҳолаш таклифини илгари сурди.

Кун тартибидаги масалалар муҳокамасидан сўнг депутатлар тегишли қарорлар қабул қилишди.

2020-09-12, 05:38 330
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.