26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Касбга садоқат

Шимкент шаҳар ҳокимлигида  Давлат хизматчилари кунига  бағишлаб ўтказилган  йиғилишда  ёш давлат хизматчилари  касбга содиқлик  тўғрисида қасамёд қилишди. Тадбирда  ҳокимликнинг 300дан зиёд ходими иштирок этди. Шаҳар ҳокими Ғабидулла Абдирахимов ҳамкасбларини байрам билан табриклади. 

–  Бугунги кунда давлат органлари ва дав­лат хизматчилари фаолиятида ошкоралик тамо­­йил­ларини таъминлаш, қонунийликка риоя этиш, давлат  хизматида  маъмурий-буйруқбозлик, кор­рупция ва бошқа салбий  ҳолатларга барҳам бериш  – муҳим вазифа, – деди у. – Давлат органларида хизматчиларнинг қобилиятини, муомаласини яхши­лаш, бошқарув иши самара­дорлигини ошириш ҳам доимий  эътиборни талаб қилади. Биз­нинг мақсадимиз – ҳар кунги меҳнатимиз билан фуқароларнинг дав­латга бўлган ишончини мустаҳкамлаш. Халқнинг давлатга ишончи эса  давлат хизматчисига ишончдан бошланади. Демак, биз доим қасамёдга содиқ бўли­шимиз керак. 

Ҳозир шаҳар ҳокимлигида 500 нафар ходим фао­лият юритмоқда. Жорий йилда «Б» корпусидаги  369 нафар давлат хизматчиcи аттестациядан муваф­фақиятли ўтди, 15 нафарининг лавозимини юқори­латиш  тавсия этилди. 

Шу куни ўнлаб давлат хизматчиларига Фахрий ёрлиқлар ва  ”Ташаккурнома”лар топширилди. Тадбир давлат хизматчилари ижросидаги концерт билан якунланди. 

               

«Жанубий Қозоғистон» мухбири, 2017-06-30, 11:18 628
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.