26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Праймериз сиёсий ислоҳотларнинг ёрқин тасдиғи

Бугунги кунда “Праймериз” термини оммавий ахборот воситаларида, жамиятда тез-тез айтилмоқда. Бунга сабаб – мамлакатимизда партияда ички саралаш бошланди. 

Праймериз – партия фаолларини шаффоф танлаб олиш йўли билан партия номидан асосий танловга тушадиган етакчиларни аниқлаш жараёни.

Праймериз АҚШ, Европанинг қатор давлатлари тажрибасида ўзини оқлаган энг самарали услуб ҳисобланади. Уни давлатимизда амалга ошириш – сиёсий ислоҳотнинг яна бир ёрқин қадами сифатида баҳолаб, тажрибали ва малакали депутат танлашнинг шаффоф усули, дейиш мумкин.

Праймеризнинг асосий мақсади – партия ички сайловида жойлардаги муаммоларни яхши биладиган, жамиятга таниқли етакчиларни рақобат асосида саралаш. Бу бир томондан партия ичидаги кучлиларни саралаш имконини берса, иккинчи томондан партия билан ҳамнафас, кун тартибидаги масалаларни очиқ-ойдин айта оладиган фуқароларни партия сафига жалб қилишнинг самарали йўлидир.

Демак, партия яқинлашиб келаётган Мажлис ва барча даражадаги маслаҳат сайловларида иштирок этишни хоҳлайдиган фуқароларни праймериз орқали саралаб олади. Чунончи, праймериз шаффофлик қоидаларига асосланган. Бу эса сайлов жараёни бошланганда, ҳар бир номзод халқ олдига чиқиб, иқтисодиётни ривожлантиришга, жамиятни тараққий эттиришга йўналтирилган дастури билан таништириб, аҳолининг танловига имкон беради. 

Шундай қилиб, номзодларнинг сиёсий тамойил ва таклифлари эл олдида очиқ, ошкора тарзда ўтадиган ўй-фикрлар беллашувида аниқланади. Ўз фикрлари билан олқишга сазавор бўлган илғор фикрлилар, халққа сўзини ўтказа оладиган эътиборли шахслар партия номидан номзодлар рўйхатига киритилиб, сўнг йирик сайловда иштирок этади. 

Бундай саралаш мамлакатимизнинг олий қонун чиқарувчи органи – Парламентни, шунингдек, маҳаллий ваколатли органларни юртимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётига жўшқинлик олиб келадиган халқпарвар фуқаролар билан тўлиқтириш имконини яратади.

Хулоса қилиб айтганда, праймериз фуқаролик жамиятининг шаклланишига, сиёсий ташкилотлар ва халқнинг яқинлашишига замин яратади. Партияларнинг шижоатли фаолияти элимиз тараққиётига, аҳоли фаровонлигининг юксалишига имкон яратади.

Энг асосийси, адолатли, шаффоф фикр алмашувлар орқали маҳаллий аҳолининг ўй-фикри, куч-ғайрати, таклифларига қулоқ тутилиб, тўпланиб қолган масалалар ҳал этилади.

Бугунги кунда, республикамизда праймериз ўтказиш босқичлари белгиланиб, тегишли тадбирлар бошлаб юборилди. Праймериз 4 босқичдан иборат: номзодларни тавсия қилиш ва рўйхатга олиш, ташвиқот ва тарғибот ишлари, овоз бериш, рўйхатни тайёрлаш.

Номзодлар праймеризга бошланғич партия ташкилоти номидан ёки ўзини-ўзи тавсия қилиш орқали қатнашишлари мумкин. Бунда сайлаш ҳуқуқига эга, праймериз низомидаги талабларга мос келадиган фуқаролар номзод сифатида рўйхатдан ўта олади. 

Номзодларни кўрсатиш ва рўйхатга олиш ниҳоясига етгач, уларнинг тарғибот ишлари, очиқ музокаралар – баҳс ўтказилади. 

Бу босқичда номзодлар аҳоли билан тиғиз алоқа ўрнатиш орқали ўз ташаббус ва дастурларини муҳокама қилиш имконияти кўзланган. Баҳслар – номзодларга ўз дастурларининг асосий йўналишларини таништириш учун яратилган катта имконият.

Ташвиқот ишларидан сўнг, овоз бериш босқичи ўтади. Яъни, маҳаллий аҳоли ўзлари танлаган номзодга овоз беради. 

Праймериз натижасида қайси номзод кўп овоз тўпласа, шу туман, шаҳар, вилоят маслаҳати ва Мажлисга депутатликка сайланиш учун партия рўйхатига киритилади. Албатта, саралашдан кейин номзодлар суҳбат, тест топшириш, бюро муҳокамаси сингари синовлардан ҳам ўтиши керак.

Шундай экан, мамлакатимизнинг келажакдаги ютуғи – бугунги муносиб танловнинг меваси эканлигини ҳар бир фуқаро унутмаслиги зарур.

Қайрат БАЛАБИЕВ, Туркистон вилоят маслаҳатининг котиби, 2020-09-12, 05:39 551
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.