26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Баҳслар очиқ осмон остида бошланди

Nur Otan партиясининг праймериз ўтказиш жадвалига мувофиқ, Туркистон вилоятининг туман ва шаҳарларда эълон қилинган баҳслар бошланди. Туркистон шаҳридаги праймериз баҳси Хожа Аҳмад Яссавий мақбараси қошидаги амфитеатрда ўтди.

Очиқ осмон остида уюштирилган  мунозарада 6 нафар номзод иштирок этиб, воизлик маҳорати ва касбий малакасини намойиш этишди. Ўз даврида бийлар кенгаши ўтказилган Туркистон тўрида мунозаралар ҳам юқори даражада ўтказилди. Ушбу сиёсий беллашувга келган Nur Otan партияси вилоят филиали раисининг ўринбосари Бейсен Тажибаев табриклаб, иштирокчиларга муваффақият тилади.

– Бир вақтлар очиқ осмон остидаги амфитеатрлар куч синаш беллашуви ўтадиган жойлар бўлса, ҳозир қадим шаҳарда бу ўрин фикр-мунозаралар майдонига айланди.

– Республика бўйича праймеризга қатнашаётганларнинг 1144 нафари Туркистон вилоятидан.  Улар орасидан 106 номзод омадини синашга бел боғлабди. Бундай баҳслардан тортинмаслик керак. Ўз режаларингиз, дастурларингиз билан ўртоқлашиб, жамоатга таништирган маъқул. Сизларни очиқ мусобақада мунозара талаби ва қоидасига риоя қилиб, юксак савияда фикр алмашишингизга ишонаман. Барчангизга муваффақият тилайман, – деди Бейсен Даулетули.

Умуман 30 сентябргача 200дан зиёд баҳс уюштирилиб, унда 1100дан ортиқ номзодлар иштирок этиши керак. Бугун 16та туман, шаҳарда баҳс-мунозалар ўтказилмоқда.

Nur Otan партияси вилоят филиалининг матбуот хизмати, 2020-09-15, 05:22 411
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.