26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қайта тикланаётган манзиллар

Вилоят ҳокими Ўмирзақ Шўкеев Мақтаарал туманига бориб, янгидан қад кўтараётган бошпаналар қурилиши билан танишди. Минтақа раҳбари уйларнинг сифатига жиддий эътибор қаратди ҳамда маҳаллий аҳоли билан учрашиб, кўтарилган масалаларни тинглади.

Шунингдек,  Жанажўл овул округига қарашли Ўргебас ҳамда Фирдавсий овулларини тиклаш ишлари билан танишди. Умумий майдони 1256 гектарни ташкил этадиган Ўргебас аҳоли манзилида 209та уй жойлашган. Бугунги кунда 194та уйнинг пойдевори қаланиб, 185та уйнинг девори кўтарилмоқда. 140та уйнинг томи ёпилди.

Фирдавсий аҳоли манзилида 305та уй ҳудуди тозаланиб, пойдевори қўйилди, 255та уйнинг томини ёпиш ишлари якунига етмоқда.

Ўмирзақ Естайули Мирзакентда бир хил қиёфада солинаётган 386 уйнинг қурилиши билан танишди. Бугунги кунда 241 уй фойдаланишга топширилиш арафасида. Шунингдек, янгидан қурилган кичик туманда мактаб, болалар боғчаси, тиббиёт амбулаторияси ҳамда полиция пункти ҳам қад кўтармоқда.

Бундан ташқари, ҳоким  Ўргебас ва Фирдавсий аҳоли манзилларидаги иккита мактабнинг қурилишини кўздан кечирди. Иншоотлар тўлиқ таъмирланиб,  иссиқлик қозонхонасига табиий газ улаш ишлари олиб борилмоқда. Бугунги кунда  бу ерда 400га яқин уйнинг қурилиш ишлари тўлиқ якунланди. Қолган бошпаналарнинг деворлари кўтарилиб, томи ёпилмоқда. Барча уйлар октябрь ойининг охиригача тўлиқ ниҳоясига етказилиши режалаштирилган.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2020-09-15, 05:54 400
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.