26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ямт ниҳоясига етди

Минтақавий коммуникациялар хизматида вилоят таълим бошқармаси раҳбари вазифасини вақтинча бажарувчи Раушан Ергешова ЯМТ натижалари бўйича журналистларга маълумот  берди.

Жорий  йилда вилоятимизда 32964 мактаб битирувчисидан 21668 нафари ЯМТ топширишга ариза берган эди. Улардан 21323 нафари тестда қатнашган, 345 ўқувчи турли сабаблар билан синовдан четлатилган. Уч нафар талабгор тест қоидаларини бузгани учун аудиториядан чиқариб юборилган.

– Жорий йилги ЯМТ натижалари бўйича вилоят ўқувчиларининг ўртача бали 76,8ни ташкил этди. Бу борада Кентов, Шим­кент, Арис, Туркистон шаҳарлари ҳамда Ўтрор, Қазиғурт туманлари етакчи. Ўрда­боши, Байдибек туманларидаги билим кўрсаткичидан кўнгил тўлмайди. Мактаб битирувчиларидан 882 нафари ижодий имтиҳон топширгани туфайли ЯМТ қоида­сига мувофиқ фақат икки фандан имтиҳон олинди, – деди Раушан Ергешова.

ЯМТ натижасига кўра, вилоятда 4113 талабгор 100дан юқори балл тўплади. Ўтган йил билан таққослаганда бу кўрсаткич  675тага ортган. 3004 битирувчи 100 ва 120 балл оралиғида балл тўплади. 1109 талабгор унданда юқори кўрсаткичга эришди. Тестда иштирок этган 2776 ўқувчи қуйи балл поғонасидан ўта олмади.

Минтақамизда энг юқори 138 баллни Шимкентдаги М. Х. Дулати номидаги уч тилда ўқитишга ихтисослаштирилган 8-сонли гимназия мактаби ўқувчиси Асел Жанабаева тўплади. 137 баллга – ўн, 136 баллга 15 талабгор эришди. 

Брифингда Кентов шаҳар таълим бўли­мининг раҳбари Адил Ауелбеков ҳамда Шимкентдаги М. Х. Дулати номидаги  8-сонли гимназия мактаби директорининг ўринбосари Ольга Мискив иштирок этиб,  муваффақиятга қандай эришишганини гапириб беришди.

 

 

Мухтабар УСМОНОВА, 2017-06-30, 11:22 679
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.