26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Шифохонада бириктириш мавсуми бошланди

Юртимиздаги тиббий-санитария бирламчи ёрдами ташкилоти саъй-ҳаракатлари билан аҳолининг ўзи истиқомат қиладиган минтақага қарашли шифохоналардан бирини танлаш эркинлиги мавсуми бошланди.

Бунинг учун фуқаролар 15 сентябрдан  15 ноябргача ўзлари танлаган шифохонада рўйхатдан ўтишлари керак. Шифокор рўйхатга олинган беморлар саломатлигини вақтида назорат қила олиши учун фуқаролар яшаш жойларига яқин жойлашган шифохоналарни танлагани маъқул.

– Тиббий муассасада рўйхатга олинган шахслар 2021 йилнинг 1 январидан бошлаб тиббий ёрдам ола бошлайди. Бунинг учун юқоридаги тиббий жамғарма билан суғурта шартномаси тузилган бўлиши керак. Мавсум тугагач, ташкилотларга бириктирилган фуқаролар сонига асосланиб маблағ ажратилади, – деди “Ижтимоий тиббий суғурта жамғармаси”нинг вилоят филиали раҳбари Лаура Сапарбекова. 

Бириктириш жараёни бир неча усул билан амалга оширилади. Асосан, электрон ҳукуматнинг www.e.gov.kz веб-портали орқали бириктириш мумкин.

 Ёки шифохонанинг ўзида рўйхатга олинса ҳам бўлади. Бу, кўпроқ нафақадорлар, ногиронлар, уларнинг васийлари, патронат тарбиячилар, колонияларда жазосини ўтаётган маҳбуслар, талаба ёшлар, ҳарбий хизматчилар, чет элларда туғилган болалар, ишончнома асосида  рўйхатга олиш ишларини бажарадиган вакил шахсларга тааллуқли. 

– Бугунги кунда вилоят бўйича порталда 1962881 одамнинг рўйхати бор. Улар жорий йилнинг 31 декабрига қадар ўзлари бириктирилган шифохоналарда даволаниш ҳуқуқига эга. Келаси йилдан бошлаб тиббий хизматларсиз қолиб кетмаслик учун электрон  турда ёки шифохонанинг ўзида рўйхатдан ўтишлари зарур, – деди вилоят жамоат соғлигини сақлаш бошқармаси вакили Б. Ақбердиева.

Вилоят минтақавий коммуникациялар хизмати, 2020-09-17, 05:30 643
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.