26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Nur Otan партияси праймеризига Сайрам туманидан номзод Сотволдиев Алишер Ғофуржон ўғлининг сайловолди дастури

Таржимаи ҳоли

Сотволдиев Алишер Ғофуржон ўғли 1984 йил 18 декабрда Жанубий Қозоғистон вилоятининг Сайрам тумани, Сайрам қишлоғида туғилган.

2007 йилда М. Ауезов номидаги Жанубий Қозоғистон давлат университетини “Тарих, ҳуқуқ ва иқтисод асослари” ихтисослиги бўйича Президент стипендияси соҳиби сифатида имтиёзли диплом билан тамомлаган. 2015 йилда “Мирас” университетини тугаллаб, “Ҳуқуқшунос” малакасини эгаллади.

Меҳнат фаолиятини 2007 йилнинг октябрь ойидан Nur Otan партияси Сайрам туман филиали рўйхатга олиш ҳамда статистика шўъбасининг мудири – бош ҳисобчиси бўлиб бошлади. 2007-2016 йиллар орасида Nur Otan партияси Jas Otan ёшлар қанотининг Сайрам туман филиали раиси, филиал қошидаги Коррупцияга қарши кураш жамоат кенгашининг котиби, Партиявий назорат комиссиясининг мувофиқлаштирувчиси ҳамда бошқа партиявий тузилмаларда фаолият кўрсатди. Қозоғистон Республикаси президентлиги, Парламент Мажлиси ҳамда маҳаллий маслаҳатлар депутатлигига ўтган сайловларда Nur Otan партияси сайловолди штабида мувофиқлаштириш бўлимига раҳбарлик қилди.

2016 йилнинг апрель ойидан бугунги кунгача “Жанубий Қозоғистон” вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси” МЧБнинг Директор-бош муҳаррири.

Қозоғистон халқи Ассамблеясининг аъзоси. Ассамблея қошидаги журналистлар ва блогерлар клубининг раҳбари.

Қозоғистон Республикаси Президентининг Ташаккурномалари, “Мейірім”, “Қозоғистон халқи Ассамблеясига 25 йил” ҳамда турли байрам медаллари билан тақдирланган.

Оилали, бир ўғил, икки қиз тарбияламоқда. 

Сайловолди дастури

Ҳурматли ватандошлар!

Қадрли нуротанчилар!

Юксалишнинг сири – бирликда, даромаднинг сири – ҳаракатларда эканлигини барчангиз яхши биласиз. Йўлини топган – муродига етади. Меҳнатимизнинг маҳсули – умумий уйимизни тотувлик бешиги этиб, боримизни қадрлай билганимизга боғлиқ. Қозоғистонимизни хосиятли, муқаддас чанғароққа қиёсласак, элимиздаги барча этнослар – шу чанғароққа қадалган уйиқлардир.

“Бармоқлар очилса – куч, юмилса – мушт” эканини қалбимиздан ҳис этиб, буюк мақсадлар сари бирга сафарга отланайлик, қимматли сайрамлик ҳамюртларим! Бирлигимиз абадий, тотувлик – олдинда ҳамроҳимиз бўлсин! Элимиз гуллаб-яшнайверсин!

Мақсадга етиш учун тафаккуримиз ишимиздан олдинда юриши, яъни ундан илгари янгиланиб туриши керак. Мен учун ҳам шу йўналишда хизмат қилиш – асосий шиор бўлиб ҳисобланади.

Шу боис, “Праймериз – 2020” жараёнида иштирок этиб, омадимни синаб кўришни маъқул кўрдим. Nur Otan партияси тузилмаларида меҳнат қилган ўн йил оралиғида ҳамда оммавий ахборот воситаларида тўплаган тажрибамдан эл эзгулиги йўлида фойдалангим келади. Айниқса, Сайрам туманининг бугунги аҳволидан хабардор бўла туриб, долзарб масалаларни ҳал қилишда иштирок этишни фарзим деб биламан. Шу мақсадда қуйидагиларни амалга ошираман:

Ўзгача қиёфадаги қозоғистон тимсолини шакллантириш йўлида

Элимиздаги бирлик ва жамоат тотувлигининг муқаддимаси – Қозоғистон халқининг яхлит тарихи. Асрлар бўйи тақдир синовларидан боши чиқмаган халқларни бағрига сиғдира олган муқаддас Буюк Дашт кўплаб улус ва миллатларнинг қутлуғ маконига айлана билди. Ота-боболаримиздан бой маданий, маънавий мерос қолди. Шу қадриятларимизни сақлаб, ривожлантириш йўлида:

Вилоят, туман аҳолиси орасида этнослараро дўстлик ва ҳамжиҳатликни тарғиб қилиб, ёшлар орасида элпарварлик хусусиятларини шакллантиришга;

Оила институтини ривожлантириб, сифатли ва заковатли авлод тарбиялаш бўйича чора-тадбирлар уюштиришга;

Бугунги глобаллашув жараёнида йўқолиб бораётган “Каттага ҳурмат, кичикка иззат” каби имон тарбияси асосларини ёшлар онгига сингдириш, “оқсоқоллар институти”, “оталар мактаби” каби алоҳида жамоат тузилмаларини қайта жонлантириш йўналишида доимий ишлар юритишга;

Миллий урф-одатларимизни тарғиб қилиб, минтақанинг сайёҳлик салоҳиятини ривожлантириш, унинг инфратузилмасини такомиллаштиришга фаол иштирок этаман.

Кўп соҳали сифатли ва заковатли таълим бериш тизимини ривожлантириш йўлида:

Биринчи навбатда қишлоқдаги мактабларнинг моддий-техника базасини замон талабига мослаштириш;

Қонун устуворлигини таъминлаш орқали овул мактаби муаллимининг мақомини ошириш;

Болалар боғчаларининг хизмати ҳаммабоп бўлиши учун уларга ажратиладиган давлат маблағлари ҳажмини кўпайтиришга ҳаракат қиламан.

Эл келажаги – ёшлар учун:

Ёшларнинг таълим, уй-жой, ишга жойлашиш каби долзарб муаммоларини ҳал қилишга имкон берадиган ёшлар сиёсатини амалга ошириш учун ташаббуслар кўтаришга;

Ёш оилаларга мўлжалланган ижтимоий уй-жой қурилишининг ҳажмини орттиришга;

Ўрта касбий ва олий ўқув юртларининг битирувчилари орасида биринчи иш ўрнини квоталаш учун олий ўқув юртларининг корхоналар ҳамда агробирлашмалардан буюртмалар олишига қўллов кўрсатишга;

Спорт – гиёҳвандлик ва ичкиликбозликнинг олдини олиш, соғлом турмуш тарзини шакллантиришнинг ягона воситаси, шунинг учун қишлоқ жойларида спорт мажмуалари қурилишини кўпайтиришга, ёшлар орасида маданий, спорт ҳамда экологик сайёҳликни ривожлантириш учун зарур шароитни шакллантиришга ҳиссамни қўшаман.

Шунингдек:

Пандемия оқибатларини йўқотиш бўйича Ҳукумат томонидан йўлга қўйилган чоралар ва ҚР Президенти Мактубида айтилган имтиёзлардан туман тадбиркорларининг тўлақонли фойдаланишини таъминлаш;

Мамлакат товар ишлаб чиқарувчиларига имкон қадар қулай шароит яратиш, уларнинг ялпи ички маҳсулотдаги ҳиссасини кўпайтириш;

 Ёш тадбиркорларнинг ташаббусларини қўллаш борасида махсус грантлар тайинланиши учун ташаббус кўтариш.

Сайрам тумани бўйича:

Оқбулоқ, Оққала қишлоқларида спорт мажмуалари қуриш бўйича иш юритиш;

Ўтемис, Оқсувобод, Қўсбулақ, Оразалиев, Қорасув, Айтекебий ҳамда Тошкечув қишлоқларидаги янги қурилиш иншоотларига инфратузилма юритиш;

Оқсувкент, Хўжақўрғон, Манкент, Қорабулоқ, Қорамурт аҳоли манзилларида таълим масканларининг етишмаслиги туфайли янги мактаблар ва қўшимча бинолар қуриш;

Манкент қишлоқ округида шифохона қуриш ишларида иштирок этаман.

Қадрли ҳамюртлар!

Менинг мақсадим – барқарор, яхлит ва гуллаб-яшнаётган Қозоғистонни янада тараққий эттиришга, “Мангу эл” ғоясини халқ олдида бажаришга ҳисса қўшиш. Бирлик орқали барқарорликка, барқарорлик орқали бунёдкорликка йўл бошлашга хайрихоҳ бўлиш – менинг ўзгармас шиорим.

Менинг муддаом – халққа ва мамлакатга хизмат қилиш!

2020-09-17, 06:04 926
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.