26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Nur Otan партияси праймеризига Сайрам туманидан номзод ЎНFАРОВ Ширинбек Сусинули

Таржимаи ҳоли

Ўнғаров Ширинбек Сусинули 1962 йили ЖҚВ Тўлебий туманига қарашли Майбулақ овулида механизатор оиласида дунёга келган. 

1979 йили Ленгер шаҳридаги 2-сонли ўрта мактабни аълога тамомлаб, “Советский” ширкатида чилангар, катта чўпон ёрдамчиси, Россия Федерациясининг Иркутск вилоятида хўжалик йўлланмаси билан бориб ишлаган. 1986 йили Алматидаги 

С. М. Киров номидаги Қозоқ Давлат университетининг ҳуқуқшунослик факультетини тамомлаб, меҳнат фаолиятини Манғишлоқ вилояти, Форт-Шевченко шаҳридаги ИИБда терговчиликдан бошлади. 1990 йили ЖҚВ, Сайрам туман ички ишлар бўлимида нозир, катта терговчи, тергов бўлимининг бошлиғи, бошқарма бошлиғининг тергов бўйича ўринбосари лавозимларида ишлади. 2009 йили ЖҚВ ИИДга ўтиб, ўта муҳим ишлар бўйича катта терговчи, бўлим бошлиғи, Ички Хавфсизлик бошқармаси бошлиғининг ўринбосари бўлди.

2013 йили Ички ишлар вазирлигининг буйруғига кўра, ЖҚВ ИИД Ички Хавфсизлик бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. 2017 йили мазкур департаментнинг Экстремизмга қарши ҳаракат бошқармаси бошлиғи, 2018 йили янгидан тузилган Келес туман полиция бўлими бошлиғи этиб тайинланиб, 2019 йили 20 декабрь куни Ички ишлар полковниги лавозимида фахрий ҳордиққа чиқди.

ҚР Адлия Вазирлигининг 2020 йил 20 февралдаги 20002481-сонли лицензияси асосида Шимкент шаҳар адвокатлар Ҳайъати Президиуми қарори билан 2020 йил 1 мартдан адвокатлик хизмати билан шуғулланмоқда.

Қатор давлат мукофотлари соҳиби, Ички ишлар вазирлигининг Фахрий ёрлиғи, вилоят маслаҳатининг Фахрий ёрлиғи, вилоят ҳокимларининг Ташаккурномалари билан тақдирланган. Оилали, 2019 йилдан Nur Otan партияси аъзоси. 

САЙЛОВОЛДИ ДАСТУРИ

Ҳурматли ҳамюртлар! Мен Туркистон вилоятининг Сайрам туманида ҳуқуқни ҳимоя қилиш соҳасида 20 йилга яқин хизмат қилдим, ўлканинг тарихи ва ҳаёт тарзидан воқифман. Nur Otan партиясининг илк бор уюштирган праймеризида иштирок этиб, туман маслаҳатига депутат бўлишга бел боғладим. Юртимизни ҳар томонлама ривожлантиришда барча масалаларни халқ билан кенгашиб, ҳал қилиш – бош мақсадим. Ҳозирги кунда туманда ечимини кутаётган масалалар етарли. Сайловолди дастуримда ижтимоий, давлат дастурлари доирасида асосий йўналишларни таклиф этаман.

1. Иқтисодий йўналиш

Самарали кичик ва ўрта бизнес – шаҳар ва қишлоқни ривожлантиришнинг мустаҳкам асоси. Давлат раҳбари Қасим-Жўмарт Кемелули Тўқаев жорий йилги Мактубида “Давлат тузилмаларининг тадбиркорлик фаолиятига ҳар қандай ноқонуний аралашув, ишбилармонлар ишига тўсқинлик қилиш – давлатга қарши энг оғир жиноят деб баҳоланиши керак” дея таъкидлаганидек, кичик ва ўрта бизнес соҳибларига ҳуқуқий маслаҳат бериб, уларни ривожлантиришга ҳаракат қиламан. Бу бизга янги иш ўринларини очиб, минтақа иқтисодий аҳволининг барқарорлашишига таъсир кўрсатади.

2. Ижтимоий-ҳуқуқий янги сиёсат

* Туман фуқаролари, айниқса, ёшлар ва ўс­­­­­­­мирларнинг вақтини самарали ўтказишлари, уларнинг спортга қизиқишини орттириш мақсадида туман марказида, овул округларида (1-6 ёшдаги болалар учун мўлжалланган ўйин майдончалари, воркаут, яъни ҳаваскорлик спорти, жисмоний тарбия (фитнес) ҳамда спорт субмаданият сифатида гуруҳлашган гимнастика)ларга мўлжалланган иншоотларнинг қурилишини қўллаб-қувватлайман.

* Ўз ҳақ-ҳуқуқларини яхши билмайдиган туман фуқароларига (кўп болали оналарга, нафақадорларга, имконияти чекланганлар ва бошқа.) ҳуқуқий маслаҳат бериб, қўллов кўрсатишга тайёрман.

* Қонуний жиҳатдан ижтимоий ҳимоя чораларини қабул қилиб, ички сиёсий барқарорликни таъминлашга, обрўси ва лавозимига қарамай, уюшган жиноятчиликка қарши курашни барча даражада кучайтиришга куч-ғайратимни сарфлайман.

* Туманда яшайдиган турли миллат ва элат вакилларининг тотувлигига раҳна солинмаслигига эътибор қаратаман.

* Аҳоли билан тез-тез учрашиб, уларни қизиқтираётган жиҳатлар, давлат ёрдамига муҳтожларга кўмаклашиб, ечимини топмаётган масалаларни тегишли жойларга етказаман. Ушбу масалаларни ҳал қилишга ҳамкасбларимни ҳам жалб қилиб, бажарилган ишлар ОАВ саҳифаларида мунтазам равишда ёритиб борилишини йўлга қўяман.

Эл Президенти, Элбошининг, Nur Otan партияси топшириқлари ва асосий йўналишларини ўзим учун дастуриламал билиб, халқ манфаатини ҳаммасидан устун қўйишга бор куч-ғайратимни сафарбар этаман.

2020-09-18, 20:34 318
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.