26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Саноат истиқболи замонавийлашув жараёнида

ҚР Президенти: Саноат сиёсати тўғрисидаги қонун қабул қилинади

Қозоғистонда маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш механизмлари такомиллаштирилади. Бу ҳақда Қозоғистон Президенти Қасим-Жўмарт Тўқаевнинг масофадан ўтказилаётган Қозоғистон машинасозлари VIII форуми иштирокчиларига табрик хатида маълум қилинди.

«Ҳурматли форум иштирокчилари! Сизларни Қозоғистон машинасозларининг VIII форуми очилиши билан табриклайман. Форум ҳукумат ва бизнес ўртасидаги тизимли мулоқотлар, муҳандислик соҳасидаги долзарб муаммоларни ҳал қилиш майдонига айланди. Бу йил аксарият тадбирлар онлайн тарзда ўтказилмоқда. Ушбу форум ҳам онлайн ўтказилади ва унинг доирасида І Халқаро машинасозлик ва металлга ишлов бериш онлайн-кўргазмаси очилди. Менинг Мурожаатимда рангбаранглаштирилган, технологик жиҳатдан ривожланган иқтисодиётни яратиш, қайта ишлаш саноатида ишлаб чиқариш ҳажмини 1,5 баравар ошириш тўғрисида топшириқ берилди», дейилади Президент табригида. 

Қасим-Жўмарт Тўқаевнинг сўзларига кўра, давлат маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш механизмларини такомиллаштиради ва саноат сиёсати тўғрисида қонун қабул қилади. «Ишончим комилки, янги шароитда Қозоғистон машинасозлик саноати жадал ривожланиш йўлидан боради. Саноат ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва экспорт ҳажмини ошириш учун муҳим салоҳиятга эга. Барчангизга самарали меҳнат ва олдингизга қўйилган мақсадларга эришишингизни тилайман!», деди Президент.

2020-09-19, 05:17 544
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.