26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Пахта терими бошланди

Туркистон вилоятида 125,8 минг гектар майдонга чигит қадалиб, 331 минг тонна ҳосил олиш режаланган. Вилоятда 25 мингдан зиёд деҳқон хўжалиги пахта етиштириш билан шуғулланади.

 Жетисай, Мақтаарал туманлари ва Кентов шаҳрида  терим мавсуми бошланди. 

Пахта теримини дастлабкилардан  бўлиб бошлаган Мақтаарал тумани Жамбил қишлоқ округидаги “Арай” деҳқон хўжалиги. 5,5 гектар ерга “Мақтаарал 4017” навини эккан.

Хўжалик ўртача ҳисобда гектаридан 27 центнердан ҳосил олмоқда. Бу ишларга қишлоқ фуқаролари жалб этилиб, терилган пахтанинг ҳар бир килосига 30 тенгедан  иш ҳақи тўланмоқда. 

Бугунги кунда туман бўйича пахта териш мавсумида 15та бригада, 403 теримчи иштирок этмоқда. Ҳозирги кунда асосан қўл терими авжида, 125 гектар пахта майдонидан 269,5 тонна “оқ олтин” хирмонини кўтардилар. 

Туркистон вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармасининг маълум қилишича, қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларга, пахта хўжалигини ривожлантиришга давлат томонидан катта ёрдам  кўрсатилмоқда. Чунончи, кузги дала ишларини олиб бориш учун 39,2 минг тонна ёнилғи ажратилиб, агротузилмаларга литри 161-163 тенгедан берилди.  Шунингдек, 457та комбайннинг 92 фоизи терим мавсумига шай.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2020-09-19, 05:49 930
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.