26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Nur Otan партияси праймеризига Сайрам туманидан номзод Тойжонов Аброр Бахтиёр ўғлининг Сайловолди дастури

Элбоши Н. Назарбаевнинг “Келажакка йўлланма: Маънавий янгиланиш” дастури доирасида бунёд этилган оқилона йўл миллий қадриятларимизни жаҳон миқёсида танитмоқда, ҳозирги синовли паллада аҳиллиги ярашган халқимиз бир тан, бир жон бўлиб, ошкоралик ва ҳалолликни дастуриламал билиб, фақат сўзда эмас, балки аниқ ишлар билан амалда ўзларини кўрсатаётгани маълум. Гендер сиёсатининг олға силжиши учун хотин-қизларнинг сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ҳаётига аралашиш заруратидан келиб чиқиб, Мен фаол шахс сифатида бугунги жаҳондаги аҳвол, яъни пандемия асоратларини бартараф этишга ёрдам бериш, ҳокимият ва аҳоли бирлигини мустаҳкамлашга хизмат қилишга тайёрман.

Асосий қоидаларимдан бири – ҚР Президенти Қ. Тўқаевнинг навбатдаги Мактубида кўрсатилган “Халқ дардини тинглайдиган давлат” – бу, чин маънода “Адолатли давлат” барпо этиш концепциясидир. 

Сайловолди дастурим қуйидаги йўналишлардан иборат:

Мақсадим:

1. Қишлоқдаги майда хўжаликларни йириклаштириш, деҳқончиликда бошоқли дон экинлари (буғдой, шоли, арпа) ўстириш йўналишини мукаммал йўлга қўйиш, ҳосилни қайта ишлаб чиқарадиган корхоналар очиш ҳисобидан қишлоқ ёшлари ва хотин-қизларини иш билан таъминлаш;

2. Қишлоқда аҳолига хизмат кўрсатиш учун махсус “Ўт ўчириш – 01” депосини очиш;

3. Қишлоқ аҳолисига, кам таъминланган оилаларга маънавий ва моддий ёрдам кўрсатиш; янги оилалар (энди турмуш қурган ёш оилалар)га хусусий хўжаликларини ташкил этишлари учун ер участкалари ажратишга ёрдамлашиш;

4. Қишлоқ ёшлари ва хотин-қизларни иш билан таъминлаш;

5. Қишлоқда ҳозирги кунда  асосий муаммолардан бири бўлган интернет тармоғини яхшилашга ёрдамлашиш;

6. Ҳозирги кунда мамлакатдаги фавқулодда вазиятга оид қишлоқда ҳам коронавирус пандемиясига мубтало бўлган кам таъминланган оилаларга моддий ва маънавий (дори-дармон, озиқ-овқат) ёрдам бериш.  

Таржимаи ҳол

Мен, Тойжонов Аброр Бахтиёр ўғли 1983 йил 13 июнда Жанубий Қозоғистон вилояти, Сайрам туманининг Қорамурт қишлоғида туғилдим.

2000 йилда мактабни битиргач, Жанубий Қозоғистон педагогика университетида “Қозоқ тили ва адабиёти ҳамда инглиз тили” мутахассислиги бўйича таҳсил олдим.

2004 йилда 57-сонли Панфилов номидаги ўрта мактабга қозоқ тили ўқитувчиси сифатида ишга жойлашдим.

2005 йилнинг сентябрь ойидан бошлаб Ю. А. Гагарин номидаги ўрта мактабда фаолиятимни давом эттирдим.

2011 йилда эса “Янги йўл” ИЧШ раиси этиб тайинландим.

2012 йили “Меҳнат – ХХI” ИЧШ фаолиятини тиклаб, 50дан зиёд одамни  иш билан таъминладим.

2015 йилдан “ИП Тайжанов” муассиси сифатида фаолият юритмоқдаман.

2016 йил февраль ойидан эътиборан Қорамурт қишлоқ округи ўзбек этномаданият бирлашмаси раиси этиб  тайинландим.

2019 йилдан “Бирлашув” ИЧШ раҳбариман.

Оилалиман, 3 фарзандим бор.

2020-09-23, 20:47 605
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.