26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қорабулоқда праймериз иштирокчилари баҳси ўтди

Сайрам туманидаги Қорабулоқ қишлоғи Маданият уйида Nur Otan партияси праймеризига иштирок этаётган номзодларнинг фуқаролар билан учрашуви ўтди. Унда “Жанубий Қозоғистон” газетаси Директор-бош муҳаррири А. Сотволдиев, “NIK” корпорацияси президенти Б. Нишонқулов, “Сихым-Олжас” МЧБ директори С. Сағиндиқов, “Дента Нұр” тиббиёт маркази директори М. Есалиев, “Elnur TV” телеканали директори Ф. Файзуллаев, “Қайып ата” МЧБ директори С. Ертаев, “ЦветЛит” МЧБ бош директори Б. Айтқулов ҳамда “Халық банк” ҲЖ Сайрам туман филиалининг Қорабулоқ бўлими раҳбари Р. Балқибеков иштирок этдилар.

Тадбирда Сайрам тумани ҳокими, Nur Otan партияси туман филиалининг раиси  У. Садибеков сўзга чиқиб, жорий йилги праймеризга туман бўйича жами 76 нафар фуқаро қатнашаётганини таъкидлади. Бундан кўзланган асосий мақсад – депутатликка номзодларнинг партиявий рўйхатини рақобатбардошлик ҳамда асосли равишда аниқлаш эканини таъкидлади ва барча иштирокчиларга муваффақият тилади. 

Шундан сўнг номзодлар сайловолди дастури ва режалари билан кўпчиликни таништирдилар. 

“Жанубий Қозоғистон” газетаси директор-бош муҳаррири А. Сотволдиев келгусида вилоят, туман аҳолиси орасида этнослараро дўстлик ва ҳамжиҳатликни тарғиб қилиб, ёшларда ватанпарварлик хусусиятларини шакллантириш, оила институтини ривожлантириб, сифатли ва заковатли авлод тарбиялаш бўйича чора-тадбирлар уюштириш, бугунги дунёвийлашув жараёнида йўқолиб бораётган “Каттага ҳурмат, кичикка иззат” каби имон тарбияси асосларини ёшлар онгига сингдириш, “Оқсоқоллар институти”, “Оталар мактаби” каби алоҳида жамоат тузилмалари фаолиятини қайта жонлантириш йўналишида мунтазам иш юритиш, миллий-урф-одатларимизни тарғиб қилиб, минтақанинг сайёҳлик салоҳиятини ривожлантириш, инфратузилмасини такомиллаштиришда фаол иштирок этажагини маълум қилди.

“Сайловга тушишдан мақсадим, – деди у, – ҳозирги кунда ёшларга кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрликка жавобан жамиятда содир бўлаётган ижобий ўзгаришларда фаол иштирок этиш, энг муҳими – эл равнақи йўлида холис хизмат қилиш...” 

Тадбир якунида баҳс-мунозара иштирокчилари учрашувга келган фуқароларнинг саволларига жавоб беришди.

З. МЎМИНЖОНОВ. Суратда: Тадбирдан лавҳа. С. ИСАМАТОВ суратлари., 2020-09-24, 05:00 528
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.