26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Раислар рўйхатдан ўтди

Ўтган ҳафтада Элбоши, партия Раиси Нурсултан Назарбаев “Праймериз” ахборот тизимида рўйхатдан ўтган эди. Бу ушбу сиёсий жараённинг ўта муҳимлигини билдиради. Бугунги кунда партия раҳбарининг топшириғи билан минтақаларда сиёсий беллашувни очиқ ва адолатли ўтказиш йўналишида тадбирлар амалга оширилмоқда. Баҳслар қизғин тус олган.

Яқинда Туркистон вилояти ҳокими, партия филиали раиси Ў. Шўкеев “Праймериз” ахборот тизимида рўйхатдан ўтганини маълум қилди. “Кучли етакчилар – кучли партия” қоидаси бўйича ўтаётган жараёнда жамиятдаги турли ижтимоий гуруҳларни қамраб олиш кўзда тутилган. Бу ташаббус орқали партия аъзолари билан бирга жамият ҳаётига лоқайд бўлмаган, иқтидорли, креатив фуқаролар сараланиб чиқишига ишонаман, деди минтақа раҳбари. Шунингдек, Туркистон вилоятидаги 16та туман, шаҳардаги партия филиалларининг раислари ҳам “Праймериз” ижтимоий тизимида рўйхатдан ўтдилар.

Туркистон вилоятида Nur Otan партиясининг 80 мингдан зиёд аъзоси бор. Унинг 70 минг нафари онлайн, 10 минг нафари анъанавий усулда овоз бериши режалаштирилган. 

Партиянинг Туркистон вилояти ҳамда туман, шаҳарларидаги филиаллари ушбу фуқароларнинг маълумотларини тўплаб, “Праймериз” ахборот тизимига киритмоқда. Улар 1-3 октябрь оралиғида праймериз иштирокчилари орасидан ўзлари танлаган номзодларга овоз беради.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2020-09-24, 05:07 494
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.