26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Алла айтай, жоним болам...

Она тилида айтилган қўшиқ ёки алла гўдакка маънавий озиқ сифатида сингиши мумкинми?

Алла айтай, жоним болам,

Қулоқ солгин, алла!

Ширин алланг тинглаб аста,

Ухлаб қолгин, алла!

Алла – руҳий кўзгудир. Алла – оналарнинг ўз болажонларига, кўзининг қорасига куйлаб берадиган, жон-тани билан ҳис қилиб айтадиган қўшиқ. Алла – бутун дунё қўшиғи!

Дунёда бола туғилган хонадон борки, беихтиёр муққаддас бурч адо этила бошланади ва бола ҳам, она ҳам, табиатнинг ўзи ҳам ширин, осойишта орзулар сукунатига сингади. 

 Абу Али ибн Сино ҳам “Тиб қонунлари” китобида аллани қуйидагича изоҳлайди: “Боланинг мижозини кучайтирмоқ учун, унга икки нарсани куйламоқ керак. Бири – болани секин-секин тебратиш, иккинчиси – уни ухлатиш учун одат бўлиб қолган мусиқа, яъни, алла айтишдир. Шу иккисини қабул қилиш миқдорига қараб, боланинг танаси билан бадантарбияга ва руҳи билан мусиқага бўлган истеъдоди ҳосил бўлади”.

 Ҳа, алла шундай куч-қудратни ўзида мужассам этган сеҳрли қўшиқдир. Айтишларича, алла сўзи Оллоҳ сўзидан келиб чиққан экан, ҳар кимни ҳам ўзига тортишининг сири ҳам шундадир, балки. Оллоҳни зикр этмоқ, яъни ёд этмоқ эса, имонни мустаҳкамлайди.

 Хулоса қилиб шуни айтгим келадики, алла – юракларни титратувчи, самимийлик, меҳр-муҳаббат каби хислатларнинг барчасини куйловчи қўшикдир. Афсуски, ҳозирги кунда алланинг сўзлари ўзгариб, асл маъносини, қадр-қимматини, баъзи оналар болаларига бўлган меҳру-муҳаббатини йўқотиб бормоқда. Фарзандларига, чақалоқларига алла айтиш бу ёқда турсин, 

дунёга келтириб, турли жойларга ташлаб кетишмоқда. 

 Ҳа, эсимда, ёшлик чоғимда онажоним укамни ухлатиш учун алла айтарди-ю, сўзлари ширин болдай эшитиларди. Алла сўзларининг маъносини тушуниб ета олмасам-да, онажонимнинг унга бор меҳру муҳаббатини солиб айтаётганини аниқ ҳис қилардим. Унутилмас қўшиқ бу – алла...

 

 

Моҳинур АБДУВАҲОБОВА, 104-сонли мактаб ўқувчиси. Шимкент шаҳри, 2017-07-04, 20:03 180
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.